"Динамо"нинг икки футболчиси мос равишда 4та ва 3та ўйинга дисквалификация қилинди
22.07.2019 12:42 Ўқилди: 836
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унга кўра, бир қатор футболчилар ва расмийларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди. Аёллар чемпионати Учрашув: “Навбаҳор-W” – “Андижанка” Жаримага тортилди: Хуршид Тўйчибоев (“Андижанка” клуби бошлиғи) Сабаб: Ҳакам шаънига номақбул наплар ишлатгани учун Қарор: 3та учрашувга дисквалификация
Кубок Учрашув: “Динамо” – “Яшнобод” Жаримага тортилди: Дилмурод Каримов (“Динамо”) Сабаб: Рақиб футболчиси оёқларига оёғи билан зарба бергани ва тажовузкор ҳатти-ҳаракати учун Қарор: 4та учрашувга дисквалификация ва 3 млн сўм жарима
Учрашув: “Динамо” – “Яшнобод” Жаримага тортилди: Амиржон Сафаров (“Динамо”) Сабаб: Рақиб футболчиси юзига зарба бергани учун Қарор: 3та ўйинга дисквалификация ва 3 млн сўм жарима “В” Про Лигаси Учрашув: “Турон” – “Рубин” Жаримага тортилди: Явар Нажафалиев (“Рубин” клуби бош мураббийи) Сабаб: Учрашув ҳаками ва назоратчисига норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун Қарор: 1 млн жарима