Биз сайтимиз орқали Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги иштирокига оид маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ҳисоб бўйича XV Осиё ўйинлари 2006 йилнинг 1-15 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтказилган.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 29 спорт турида 250 нафар спортчи ҳимоя қилган. Мусобақа якунига кўра терма жамоамиз аъзолари 11 та олтин, 14 та кумуш ва 15 та бронза медалини қўлга киритишган.
Умумий ҳисобда 40 та медалга эга чиққанмиз.
Боксчи Ўткирбек Ҳайдаров мусобақада делегациямиз байроқдори вазифасини бажарганди.
Делегациямиз мусобақа якунига кўра, 7-ўринни эгаллаган.
Ўзбекистон спорт делегациясида олтин медаль қўлга киритган спортчилар (11 та олтин):
1. Баҳодиржон Султонов (бокс)
2. Элшод Расулов (бокс)
3. Рустам Саидов (бокс)
4. Вадим Меньков (эшкак эшиш, С-1, 1000 м)
5. Юлия Борзова (эшкак эшиш, К-1, 500 м)
6. Дилшод Мансуров (эркин кураш)
7. Артур Таймазов (эркин кураш)
8. Владимир Черненко, Руслан Наврузалиев (академик эшкак эшиш, жуфтлик)
9. Севара Ганиева, Зарина Ганиева (академик эшкак эшиш, жуфтлик)
10. Гўзал Хуббиева (енгил атлетика, 100 метрга югуриш)
11. София Каспулатова (каратэ)
![]() | 26.09.2023 12:25 Ўқилди 1668 "Реал" январь ойида икки йирик трансферни амалга оширмоқчи |
![]() | 28.09.2023 18:50 Ўқилди 1182 Роналду ва Месси яна тўқнаш келиши мумкин |
![]() | 26.09.2023 12:00 Ўқилди 1038 Колумбияда футбол клуби президенти ўйиндан кейин отиб ўлдирилди |
![]() | 25.09.2023 11:00 Ўқилди 810 Осиё ўйинлари. Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди |
![]() | 24.09.2023 14:50 Ўқилди 801 "Манчестер Сити" етакчиси 3 ўйинга дисквалификация қилинди |
![]() | 28.09.2023 13:00 Ўқилди 753 Тарихдаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузилди |
![]() | 24.09.2023 08:25 Ўқилди 717 ЛаЛига. "Барселона" - "Сельта" 3:2 |
![]() | 29.09.2023 15:25 Ўқилди 681 "Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин |
![]() | 24.09.2023 07:00 Ўқилди 567 Осиё ўйинлари: Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН |
![]() | 21.09.2023 12:25 Ўқилди 564 ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланмоқда |