- ОЧЛнинг янги мавсумини "Пахтакор" каби жамоани 3:0 ҳисобида мағлуб этиб бошлаш - ёқимли старт бўлса керак. Балки, биз тўп билан ҳаракатланишдаги энг яхши ўйинимизни ўтказмагандирмиз. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаландик ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишни уддаладик. Иккинчи бўлимда ҳам рақиблар яхши вазиятларга эга бўлишди. Биз эса яна ўз вазиятимиздан фойдаландик. Бу навбатдаги ўйинларда бизга катта куч беради. Ҳозир ғалабани нишонлашга вақт йўқ. Дарҳол ортга қайтиб, миллий чемпионат ўйинига тайёрланишимиз керак бўлади. Ғалабадан хурсандман, бироқ бу ўйин бизга нималар устида ишлашимизни кўрсатиб берди. Шу орқали ўйинимизни яхшилаб, янада юқори чўққилар сари борамиз.
Лаба Кожо: - Ўйинимдан ҳам, ғалабадан ҳам хурсандман. Муҳим ғалабани қўлга киритиб олдик. Бундай турнирларда старт олиш муҳим аҳамиятга эга ва биз жуда яхши рақибни йирик ҳисобда мағлуб қилдик. Вазиятлардан фойдаланган бўлсак-да, мураббий айтганидек, қайси жиҳатлар устида ишлаш кераклигини кўрсатиб берди. Камчиликлар устида ишлаймиз ва эътиборни навбатдаги ўйинга қаратамиз.
- Бугунги ўйин ҳисобга мос бўлди деб ўйлайсизми?
- Ғалабага муносиб эдик деб ўйлайман. Тўғри, "Пахтакор"да яхши вазиятлар бўлди, осонлик билан дарвозамизни ишғол қилиб кетишлари мумкин эди. Аммо бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди, яна икки-учта гол уриб кетишимиз мумкин эди. Балки ўйин йирик ҳисобга мос бўлмагандир, лекин биз ғалабага мосроқ эдик.
- Ўйин аввалида жамоаларнинг имкониятлари 50га 50 баҳоланганди. "Ал Айн"нинг режасида тезкор гол уриш вазифаси бормиди?
- Биз ҳар бир ўйинда тезроқ гол уришни режалаштирамиз. Бугун рақиблар ўз майдонида ўйнаши уларга босим беришини тушундик ва ўйиннинг бошиданоқ олдинга ўтиб, уларга босим уюштириш пайида бўлдик. Бу эса ўз самарасини берди. Демак, режа ўхшади.
![]() | 23.06.2025 11:55 Ўқилди 2409 Husanovning harakatlari qanday baholandi (foto) |
![]() | 23.06.2025 11:56 Ўқилди 1788 "Oltin to'p" uchun kurashda yangi etakchi - Vitinya birinchi o'ringa chiqib oldi |
![]() | 24.06.2025 15:40 Ўқилди 1317 "Nasaf" OCHL Elitda kimlar bilan o'ynaydi? |
![]() | 25.06.2025 23:24 Ўқилди 888 "Andijon" OCHL 2da kimlar bilan o'ynaydi? |
![]() | 26.06.2025 07:56 Ўқилди 804 Lionel Messi Saudiya Arabistoni klublari bilan faol muzokara olib bormoqda |
![]() | 23.06.2025 18:24 Ўқилди 696 "Barsa" futbolchisi Franciyaga ketmoqda |
![]() | 30.06.2025 15:16 Ўқилди 630 GiveMeSport dunyoning eng yaxshi futbolchilari reytingini elon qildi |
![]() | 23.06.2025 17:00 Ўқилди 570 Islandiyalik iqtidor "Roma"ni qiziqtirmoqda |
![]() | 28.06.2025 10:56 Ўқилди 558 Vinisiusning talablari malum. Uning talablarini “Real“ qabul qilishga tayyor emas |
![]() | 27.06.2025 12:11 Ўқилди 456 KO‘JCH. "Zalsburg" - "Real Madrid" - 0:3 (videosharh) |