- Ҳайрли кеч. Илк навбатда бугун бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Иккинчидан, ушбу мағлубиятдаги барча айбни ўз бўйнимга оламан. Учинчидан, бу эндигина биринчи тур. Ҳали қўрқинчли ҳеч нима содир бўлмади. Ҳа, ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз аламли. Кўплаб вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик. Рақибларда эса биздан кўра камроқ вазият бўлди, бироқ 3та гол уришди. Бу энди индивидуал маҳоратга боғлиқ бўлди. Бугун фақатгина шу жиҳатларда мағлуб бўлдик. Шу боисдан руҳни тушурмаслик керак. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, охиригача курашамиз. Футболни тушунадиган одамлар, майдонда нималар бўлганини яхшилаб кўрди. Фақатгина индивидуал маҳорат эвазига мағлуб бўлдик. Бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди, улардан фойдалана олмадик. Улардаги голли вазиятлар эса яримта имкониятдан урилди. Учинчи голни эса ўзимиз олиб келиб бердик. Буларнинг барчаси футболда бўлиб туради. Бугун уларнинг куни бўлди. Бизда эса ҳеч нима ўхшамади. Қўрқинчли жойи йўқ. Навбатдаги ўйинларга тайёрланишда давом этамиз, олдинда ОЧЛдаги 5 ўйинимиз бор.
- Бугун барча одамлар нималар бўлганини кўрди. Саволлар бўлмаса керак.
- Асосийси, одамлар ҳолатни тушуниши керак. Футболда шундай кунлар бўлиб туради. Ҳали ўзимизнинг ҳам, рақибларнинг ҳам вазиятларини тахлил қилиб чиқамиз. Дарвозабонимизнинг шу уч голдан ташқари голдан қутқарган вазиятларини кўрганим ҳам йўқ. Ҳа, оддий зарбалар бўлиши мумкин, бироқ хавфли вазиятлар бўлмади. Ишлашда давом этамиз. Шунчаки, эгилиб турган бошнинг устидан кулиш ярамайди. Агарда футболни оз-моз тушуниб, бугунги ўйинни яхши тахлил қилган инсонлар бўлса, ёмон нарсалар ёзишмайди. Бугун бизнинг кунимиз эмас экан, бўлиб туради.
![]() | 26.09.2023 12:25 Ўқилди 1674 "Реал" январь ойида икки йирик трансферни амалга оширмоқчи |
![]() | 28.09.2023 18:50 Ўқилди 1194 Роналду ва Месси яна тўқнаш келиши мумкин |
![]() | 26.09.2023 12:00 Ўқилди 1044 Колумбияда футбол клуби президенти ўйиндан кейин отиб ўлдирилди |
![]() | 25.09.2023 11:00 Ўқилди 819 Осиё ўйинлари. Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди |
![]() | 24.09.2023 14:50 Ўқилди 801 "Манчестер Сити" етакчиси 3 ўйинга дисквалификация қилинди |
![]() | 28.09.2023 13:00 Ўқилди 753 Тарихдаги энг яхши мураббийлар рейтинги тузилди |
![]() | 24.09.2023 08:25 Ўқилди 717 ЛаЛига. "Барселона" - "Сельта" 3:2 |
![]() | 29.09.2023 15:25 Ўқилди 690 "Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин |
![]() | 24.09.2023 07:00 Ўқилди 567 Осиё ўйинлари: Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН |
![]() | 21.09.2023 12:25 Ўқилди 567 ЕЧЛда ҳафта футболчиси аниқланмоқда |