
Осиё Чемпионлар Лигаси
1-тур
Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00
"Пахтакор" (Ўзбекистон) – "Ал Айн" (БАА) 0:3
Голлар: Коджо Лаба (Бандар Ал Аҳбаби) 11', 66', Холид Ал Балуши (Коджо Лаба) 25'
Бош ҳакам: Ко Хюнг Жин (Корея)
Ёрдамчи ҳакамлар: Йон Жае Йол, Парк Санг Жун (иккиси – Корея)
Захира ҳаками: Чаэ Санг Хёп (Корея)
VAR ҳаками: Ким Жонг Хёк (Корея)
AVAR: Ким Дае Йонг (Корея)
Назоратчи: Комалесваран Санкар (Ҳиндистон)
Комиссар: Ли Йон Кю (Корея)
"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов (88.Шаҳзод Азмиддинов 46'), 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Азизбек Турғунбоев (77.Дилшод Саитов 72'), 10.Драган Черан (с), 19.Пшемислав Банашак, 27.Сардор Собирхўжаев (2.Беҳруз Асқаров 82'), 28.Диёр Холматов (11.Пўлатхўжа Холдорхонов 59'), 30.Мэтью Стинворден, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 1.Никита Шевченко, 36.Павел Павлюченко, 6.Муҳаммадали Ўринбоев, 9.Михал Кухарчик, 17.Достонбек Ҳамдамов, 40.Кими Мерк,
"Ал Айн": 17.Холид Эйса, 3.Куаме Аутонне, 5.Парк Юнг Ву, 6.Яҳё Нодир (22.Фалаҳ Валид 64'), 9.Коджо Лаба (90.Эйса Халфан 82'), 10.Алехандро Ромеро, 11.Бандар Ал Аҳбаби, 15.Эрик Менезес, 16.Холид Ал Ҳашеми, 18.Холид Ал Балуши (8.Муҳаммад Аббос 46'), 21.Софьян Раҳими (13.Аҳмед Барман 82').
Захира: 1.Муҳаммад Бусанда, 12.Султан Ал Мантари, 4.Муҳаммад Шакер, 27.Султон Ал Шамси, 30.Ҳазим Аббос, 44.Саид Жума, 66.Мансур Саид.
Огоҳлантиришлар: Куаме Аутонне 43', Шаҳзод Азмиддинов 62', Муҳаммад Аббос 62', Ҳожиакбар Алижонов 68', Парк Юнг Ву 80', Пўлатхўжа Холдорхонов 81'
87. Банашак рақиб жарима майдончасига кириб борди, бироқ зарба беролмай, йиқилиб тушди.
80. Пўлатхўжа Холдорхонов тепган тўпи эса бироз ноаниқ бўлди.
79. Чераннинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Эйса қайтариб юборди.
75. Учрашувни стадиондан туриб бевосита 8117 нафар мухлис кузатиб бормоқда.
71. Лаба яна бир бор дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, зарба берди, лекин "ўхшамади".
70. Ўйин темпи юқори эмас. Масала деярли ҳалдек кўринмоқда, шундай бўлса ҳам умид охирида ўлади...
Лаба ўзига узатилган тўпни ўзига тўғрилаб олиб дарвозага зарба берди ва гол урди!
66. ГОЛ! Лабадан дубль.
65. Лабанинг ўткир бурчакдан дарвоза томон берган зарбаси ноаниқ бўлди.
60. Алехандро Ромеронинг дарвоза томон йўллаган кучли зарбаси дарвоза тўсини ва ерга тегди, тўпни Қувватов ушлаб олди.
59. Драган Чераннинг дарвоза томон ерлатиб тепган тўпи ноаниқ бўлди.
53. Софьян Раҳими чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчакдан зарба берди, бироз ноаниқ бўлди.
50. Ҳолматовнинг узатма-зарбаси ноаниқ бўлди.
48. Бўлимни "шерлар" анча фаол бошлашди.
46. Иккинчи бўлимга старт берилди!
45+3. Биринчи бўлим якунланди!
45+3. Меҳмонлар дарвозаси олдида палапартишлик бўлди, тўп Черанга тегиб дарвоза томон йўл олди, аммо дарвоза устунига тегиб, ортга қайтди...
45+2. Ҳамробековнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Ҳамробековнинг жарима майдончасига ерлатиб узатган тўпига Ҳолматовнинг оёқлари етмай қолди, Сайфиевга келган тўпга Фарруҳ зарба берди, бироқ рекошетга учраб майдонни тарк этди.
39. Бандар Ал Аҳбаби жарима зарбасидан тўпни дарвозага йўллади, Қувватов муштлари билан тўпни уриб юборди.
37. Ўйинда устунлик меҳмонлар томонида бўлиб турибди.
30. Алехандро Ромеро жарима майдончаси ичидан тўпни "айлантириб" тепди, ноаниқ бўлди.
27. "Пахтакор" икки гол ўтказиб юборгач ҳужумлар сонини кўпайтирмоқда. "Ал Айн" эса қарши ҳужумдан имкониятини кутяпти.

Холид Ал Балуши дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди.
25. ГОЛ! "Ал Айн" ҳисобни иккитага оширди.
22. Банашакнинг бош билан берган зарбаси ҳам кучсиз.
21. Алижоновнинг зарбаси кучсиз чиқди.
19. Фарруҳ Сайфиевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Эйса қайтарди.

15. Чераннинг бош билан берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
13. "Ал Айн" футболчисининг қўлига тўп теккани бўйича "Пахтакор" футболчилари ҳакамга эътирозларини билдирмоқда.
Ўнг қанотдан узатилган тўпга биринчи етиб келган Коджо Лаба гол урди.
11. ГОЛ! "Ал Айн" ҳисобни очди!

7. Холид Ал Ҳашемининг бош билан дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
4. Баҳс анчагина фаоллик билан старт олди. Ўйин ҳарорати ёмон эмас.
1. Ўйин бошланди!




Жамоалар майдона чиқиб келишмоқда.
- Учрашув 19:00 да бошланади.
![]() | 26.10.2025 21:08 Ўқилди 36896 APL. "Man Siti" Husanovsiz mehmonda "Aston Villa"ga mag'lub bo'ldi, "Arsenal" o'z uyida minimal g'alabaga erishdi |
![]() | 26.10.2025 19:08 Ўқилди 28100 "Real" - "Barselona". "El Klasiko" uchun tarkiblar malum |
![]() | 26.10.2025 20:40 Ўқилди 21512 Superliga. OKMK – "Nasaf" 1:1 |
![]() | 26.10.2025 20:16 Ўқилди 20992 La Liga. "Real" va "Barselona" o'rtasida "El Klasiko" bo'lib o'tmoqda (onlayn hisob) |
![]() | 26.10.2025 20:32 Ўқилди 11823 Superliga. Bir kishi kam "Bunyodkor" "Mashal"ni mag'lub etdi |
![]() | 26.10.2025 20:56 Ўқилди 10272 MYU yanvar oyidayoq Bellingemni o'z safiga qo'shib olmoqchi |
![]() | 23.10.2025 00:48 Ўқилди 3212 ECHL. "Qorabog'" ushbu mavsum turnirdagi ilk mag'lubiyatini "Atletik"dan qabul qilib oldi. "Galasaroy" esa yirik hisobda zafar quchdi |
![]() | 29.10.2025 18:24 Ўқилди 2731 O'zbekiston kubogi. Final. "Paxtakor" – "Buxoro" (matnli translyaciya) |
![]() | 26.10.2025 18:32 Ўқилди 2689 Turkiya Superligasi. "Istanbul Bashakshexir" mehmonda yirik g'alabaga erishdi, Shomurodovdan dubl! |
![]() | 27.10.2025 09:24 Ўқилди 2625 Jahonning eng qimmat himoyachilar reytingi tuzildi. Husanov nechanchi o'rinda? |
Реклама
Сайт хақида