"Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" 0:1
Гол: 0:1 — 52, Тома Табатадзе.
"Ал Ҳилол": 21.Муҳаммад Аловаис, 5.Али Ал Булайҳи, 7.Салмон Ал Фараж, 8.Рубен Невеш, 9.Александар Митрович, 10.Неймар, 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 66.Сауд Абдулҳамид, 77.Малком Оливеира, 87.Ҳассан Тамбакти, 96.Майкл Делгадо
Захира: 31.Ҳабиби Ал Ватян, 40. Аҳмад Абу Расйин, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 4.Ҳалифа Ал Давсари, 11.Солиҳ Ал Шаҳри, 14.Абдуллоҳ Ал Ҳамддан, 16.Носир Ал Давсари, 28.Муҳаммад Канно, 32.Мутеб Ал Муфарриж, 56.Муҳаммад Ал Қаҳтони, 70.Муҳаммад Жафали
"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Игорь Голбан, 10.Жамшид Искандеров, 17.Аброр Исмоилов, 13.Филипп Иванович, 5.Милош Милович, 77.Асадбек Собиржонов (19. Дониёр Абдуманнопов, 53), 91.Тома Табатадзе, 7.Остон Ўрунов, 6.Иброҳим Йўлдошев.
Захира: 12.Игнатий Нестеров, 21.Темурхўжа Абдуҳолиқов,4.Азим Аҳмедов, 16.Бўриев, 31.Лука Чермель, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 24.Даврон Ҳошимов, 20.Музаффар Мўминов, 90.Даврон Олимжонов, 8.Жасур Яхшибоев.
Огоҳлантириш: Филипп Иванович (28), Неймар (60)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
60. Неймар ортиқча эмоцияларга берилгани учун огоҳлантирилди. Ҳужумчи Наманганга боришни ўйламаяпти шекилли.
55. Ўрунов қандай вазиятни кўкка совурди... Илтимос қиламан, 10 сония қулоқчинингизни тақиб туринг... Бўлди, энди олаверинг, анча енгил тортдим, давом этамиз.
52. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Табатадзе!!! Мана сенга Неймар! Мана сенга "Ал Ҳилол"! Мана сенга... Ҳамкасбим эрталаб жойида кўринмаган чашкаси учун мени кечирса керак деб ўйлайман...
51. Неймар Голбан томонидан йиқитилди. Бразилиялик футболчи бугун захирада қолган Даврон Ҳошимов бутсасининг мазасини таътиб кўрмаган-да ҳали. Акс ҳолда у билан суратга тушгани 16-касалхонага йўл олаверардик.
49. Неймар қанотда тўпни тўхтатишда футболга умуман қизиқмайдиган жияним сингари ҳаракат қилди.
46. Иккинчи бўлим бошланди. Бабаян ўйин якунидан кейин майдон чимини ўпмаса, ҳисобмас.
Биринчи бўлим якунланди.
45+1. Митрович жароҳат олди. Унга бир кун давомида телеканалларимизни томоша қилишни тавсия қиламан.
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
44. Неймар майдонда экан. У Йўлдошевнинг олдига боришдан чўчибб, бир чеккада писиб юрибди экан.
42. "Навбаҳор" бир муддат олдинга ўтди-ю, яна ёпилиб олди. Ушбу ҳолат юртимизда бугун содир бўлган бир жараённи эслатиб юборди.
38. Делгадонинг зарбасига атиги 10 метр аниқлик етишмади.
37. Йўлдошев бироз аввал бошланган курашни давом эттирди ва Неймарни кўкрагини яна ерга текказди.
30. Неймардан зарба... Жон деб унга кўзойнагимни совға қилардим-у, ўзимгаям керак-да.
28. Иванович Бабаяннинг рақибни тўхтатиш керак деган буйруғини бошқача маънода тушуниб юборибди. Жарима зарбаси.
26. Уххх! Митрович хавфли зарба йўллади. Биринчи жумлам ёмон сўз эмас, аттанг дегани.
21. Ўрунов Ибрагимович сингари гол уришга уриниб кўрди, бироқ ё унинг зарбаси баландроқ кетди, ё дарвоза калталик қилди.
16. Голбан жамоасини голдан асраб қолди.
13. Али Ал Булайҳидан мураббийининг кўрсатмасига риоя қилгани учун дарвозаси томон жарима зарбаси белгиланди. Бироқ мураббий унга тўпни теп деганди.
7. Неймар Йўлдошев билан миллий кураш бўйича беллашди. Ҳамюртимиз ютиб чиқди.
4. 20 та футболчи "Навбаҳор" жарима майдонида жой талашмоқда, Неймар эса бурчакда 20 та фотографни ишга солган ҳолда суратга тушмоқда.
1. Ҳакам ҳуштагини чалиши билан футболчилар тўпни дўппослай бошлади.
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун "Ал Ҳилол" кўк, "Навбаҳор" эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бироздан сўнг даҳшатли ўйин старт олади. Ужас киномас, шунчаки футбол учрашувини назарда тутдим. Бироз аввал ОКМК иштирокидаги учрашувларни охири сигирга қофидош сўз билан якуналанадиган таблеткалар оғушида якунлаб олдик. "Насаф"нинг ёш футболчиси эса Зафармурод Абдираҳматов эса Ҳабибнинг Конорга қилган ишини такрорлади. Ўйлайманки, мазкур ўйинда ҳам футболни тушида кўраётган дорихоначиларни безовта қиладиган натижа қайд этмаймиз.
![]() | 07.03.2025 08:40 Ўқилди 1539 Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди |
![]() | 08.03.2025 18:08 Ўқилди 1356 Бешта тўп фарқи билан ғалаба қозонган жамоага техник мағлубият ёзилди |
![]() | 05.03.2025 23:16 Ўқилди 1098 Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин |
![]() | 11.03.2025 16:40 Ўқилди 855 Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди |
![]() | 12.03.2025 17:16 Ўқилди 813 Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди |
![]() | 11.03.2025 08:08 Ўқилди 699 Элит ОЧЛ. Бугун «Пахтакор» «Ал Ҳилол» меҳмони бўлади |
![]() | 06.03.2025 21:24 Ўқилди 630 Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин! |
![]() | 10.03.2025 21:32 Ўқилди 606 "Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким? |
![]() | 05.03.2025 20:00 Ўқилди 597 2025 йил ёзида эркин агентга айланадиган 9 юлдуз футболчи |
![]() | 08.03.2025 20:08 Ўқилди 489 Гвардиола мавсумдаги 15 ўйинини ютқазди ва ўз антирекордини янгилади |