
"Ал Файсали" - "Насаф" 0:1
Гол: Зафармурод Абдирахматов 90+7'
"Аль-Файсали": 21. Меҳди Халил, 17. Салем Ал Ажалин, 19. Анас Бани Ясеэн, 30. Моҳаннад Ал Соулиман, 77. Моҳаммад Ал Клоуб, 6. Обеида Ал Самарнеҳ, 14. Низар Ал Рашдан (70. Аҳмед Шаира 90+2'), 22. Халед Закариа Эид, 99. Рафик Камерги (9. Моҳаммад Аҳмад Сулеиманан Алеикиш 46'), 7. Амин Фарид Моҳаммад Ал Шанаинеҳ (91. Ҳатем Ал Рушади 80'), 11. Ареф Ал Ҳаж (20. Резиқ Моҳаммед Салеҳ Бани Ҳани 66').
Захира: 3. Натҳан Мавила, 4. Бара Марие, 23. Эҳсан Ҳаддад, 8. Баҳаа Абдулраҳман, 10. Юсеф Абу Жалбоуш, 45. Моҳаммад Ал Эмwаси, 5. Ҳусам Али Моҳаммад Абудаҳаб, 1. Ноуреддин Заид Кҳалеэл Бани Атеяҳ.
"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (88.Марко Станоевич 65'), 17.Суҳроб Нуруллоев (99.Азизбек Амонов 65'), 18.Баҳром Абдураҳимов (70.Жамбули Жигаури 46'), 19.Матеус Лима (8.Зафармурод Абдирахматов 78'), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 34.Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров (21.Дониёр Нарзуллаев 87'), 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 25.Бекжон Раҳматов, 32.Зафар Ҳакимов.
90+10. ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "НАСАФ"ДАН АЖОЙИБ ҒАЛАБА!
90+9. Ҳакам яна ўйнашга бермоқда.
Зафармурод Абдирахматовнинг ажойиб зарбаси голга айланди!!!
90+7. ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабани "илиб кетмоқда"!!!
90+6. Пенальти белгиланмади.
90+5. "Насаф" футболчисига нисбатан рақиб жарима майдончаси ичида қўполлик ишлатилган бўлиши мумкин. Ҳакам ВАР орқали вазиятни кўриб чиқмоқда.
90+3. Марко Станоевичнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Халил қайтариб юборди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
89. Ҳолат ВАР орқали ҳам кўриб чиқилди. Қарор ўзгармади.
88. Дониёр Нарзуллаев ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади ва гол урди. Бироқ ушбу ҳолатда ўйиндан ташқари ҳолат бўлган экан.
85. Рақиб дарвозаси олдида "Насаф" кетма-кет иккита хавфли вазият яратди. Иккисида ҳам рақиб посбони сейв кўрсатиб, жамоасини муқаррар голдан асраб қолди...
75. Ойбек Бозоровнинг ерлатиб берган зарбасини рақиб посбони ушлаб олди.
70. Бурчак зарбасидан сўнг Амоновнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
63. Ареф Ал Ҳаж дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда Неъматов тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва тўпни ушлаб олди.
60. Амин Фарид Моҳаммад Ал Шанаинеҳнинг дарвоза томон айлантириб тепган тўпи ноаниқ кетди.
54. Низар Ал Рашданнинг зарбаси ноаниқ бўлди.
51. Жабанинг ерлатиб берган зарбасини рақиб дарвозабони ушлаб олди.
50. Ўйиннинг иккинчи қисмини мезбонлар анча фаол бошлашди.
48. Моҳаммад Аҳмад Сулеиманан Алеикиш боши билан тўпни дарвозага йўллади, бироз ноаниқ бўлди.
46. Ареф Ал Ҳаж тезкор ҳужумга ўтиб дарвоза томон зарба берди, Неъматовдан сейв!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
45+2. Биринчи бўлим якунланди.
45+2. Нуруллоевнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ бўлди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
42. "Ал Файсалий" бурчак зарбасини амалга оширди. "Насаф" жарима майдончаси ичида хавфли вазият юзага келди, ҳолат бартараф этилди.
40. Ойбек Бозоров жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди, аммо анчагина ноаниқ бўлди.

36. Баҳром Абдураҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
33. Ареф Ал Ҳажнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
23. Нуруллоевнинг зарбаси ҳам ноаниқ бўлди.

22. Низарнинг қаршиликлар дарвозаси томон йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
19. Лима сал қолса дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган эди, рақиб ҳимоячилари бу вазиятда фаол ҳаракат қилди.
17. Лима ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, аммо бироз ноаниқ бўлди.
14. Ойбек Бозоров ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллай олмади.

13. Сиддиқовнинг жарима зарбасидан узатган тўпини рақиб футболчилари қайтариб юборди.
5. Дастлабки дақиқаларни икки жамоа ҳам хотиржамлик билан бошлади.
1. Ўйин бошланди!



- Учрашув Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.
![]() | 29.09.2026 01:56 Ўқилди 15426 Shvetsiya terma jamoasi Polshani mag'lub etdi |
![]() | 24.09.2026 18:40 Ўқилди 15338 Jezush: "Portugaliya terma jamoasining barcha turnirlardagi maqsadi - g'alaba. Ulardan birinchisi - Millatlar Ligasi" |
![]() | 30.09.2026 15:16 Ўқилди 14172 Manba: Otabek Shukurov faoliyatini Yevropada davom ettiradi |
![]() | 30.09.2026 16:56 Ўқилди 11118 Kannavaro: "Abduvohid Ne'matovda jarohat bor" |
![]() | 30.09.2026 15:56 Ўқилди 9521 Jeymi Karrager: "Man Siti"ning sovrinlari bekor qilinishi kerak" |
![]() | 25.09.2026 09:56 Ўқилди 9276 Osiyo o'yinlari. O'zbekiston U-23 - Saudiya Arabistoni U-23 (matnli translyatsiya) |
![]() | 27.09.2026 02:08 Ўқилди 8515 41 yoshli Modrichning goli Xorvatiyaga Chexiyani mag'lub etishga yordam berdi |
![]() | 01.10.2026 19:32 Ўқилди 8352 "Barselona" Kunde bo'yicha takliflarni ko'rib chiqishga tayyor |
![]() | 28.09.2026 23:48 Ўқилди 6684 Britaniyalik deputat Korbin "Man Siti"ni APLdan chiqarib yuborishga chaqirdi |
![]() | 24.09.2026 19:24 Ўқилди 6241 Dembele: "Oltin to'p" - individual sovrin, ammo jamoa menga juda katta yordam bergan" |
Реклама
Сайт хақида