Бугун Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ва Лига Кубоги 1/4 финалига қуръа ташланади
22.07.2019 10:00 Ўқилди: 1173
Ўзбекистон кубогида учинчи босқич учрашувлари ўтказилиб, 1/8 финал иштирокчилари аниқланганидан хабарингиз бор.
Шунингдек, Лига Кубогида ҳам чорак финал иштирокчилари аниқ.
Ўзбекистон кубогининг 1/8 финалига ҳамда Лига кубогининг 1/4 финалига қуръа ташлаш маросимлари 22 июль — душанба куни бўлиб ўтади. Қуръа маросими соат 19:00дан бошлаб "Спорт" канали орқали жонли тарзда олиб берилади.