Арманистонда ғалати ишлар бўляпти. Чемпионат етакчиси мусобақадан чиқиб кетиши мумкин
09.09.2023 19:00 Ўқилди: 2274
"Пюник" олти турдан бери мағлубиятга учрамасдан келмоқда.
Бу ажойиб старт эди, аммо футбол раҳбариятининг қарори туфайли жамоада катта муаммолар юзага келди.
Арманистон Футбол Федерацияси клуб ва Абовяндаги стадион ўртасидаги келишувни бекор қилди. Шунингдек, Ереван клубига захира стадионидан фойдаланишга рухсат берилмади.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари умидсиз вазият ҳақида ёзишмоқда:
"Арманистоннинг энг номдор клуби майдонсиз қолди ва катта эҳтимол билан якка пешқадам чемпионатни тарк этишга мажбур бўлади".
Клуб Арманистон терма жамоасининг Евро-2024 саралаш босқичидаги муҳим ўйинлари олдидан изоҳ беришдан бош тортди. Жамоа айни пайтда 14 очко билан 1-ўринни банд этиб турибди.