Футбол спорт сифатида Англияда пайдо бўлгани сир эмас. Лекин, ҳамма ҳам аввал у қандай кўринишда бўлганини билмайди. Дастлаб, дарвозани икки устуни бўлган (тўсин бўмаган) ва мана шу икки устун орасидан исталган баландликда ўтган тўп гол дея ҳисобланган.
Иккинчидан, майдонда бир вақтнинг ўзида 40 та футболчи ҳаракат қилган. Ҳар бир клубда 20 тадан. Қизиғи шундаки, дарвозабондан бошқа исталган майдондаги ўйинчи ҳам махсус қўлқоплвр ёрдамида қўл билан ўйнаши мумкин бўлган. Энг асосийси, футбол ўйинлари 890 дақиқа эмас, 120 дақиқа давом этган (2 та бўлим 60 дақиқадан).
Кейинчалик бу қоидаларга ўзгариш киритилди ва иккита янги ассосиация ташкил топди. Футбол Ассоцияцияси ва Регби иттифоқи. Бўлишига сабаб қоидалардаги норозиликлар бўлган ва ҳозирда Регби спорт турида барча қўл билан ўйнаши мумкин, футболда эса фақат дарвозабон.
Ўзгаришлар футболнинг бошқа анъаналарига ҳам таъсир кўрсатди. Масалан, 1866 йили "Шеффилд" ва "Лондон" клублари ўртасидаги ўйин биринчи маротаба 90 дақиқа ичида якунланди. 1868 йилда майдондаги футболчилар сони 11 та бўлиши кераклиги айтилди ва дарвозаларнинг тўсини бўлиши лозимлиги тўғрисида қарор қабул қилинди.
Нима учун ўйин вақтлари қисқартирилди?
Биринчидан, ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати. Улар ўйин бошида бўлгани каби ўйин сўнгида ўз даражаларида ўйнай олишмади ва чарчоқ аломатлари бунга ҳалал берди. Иккинчи сабаб эса, иккинчи бўлимда томошабинларнинг эътиборсизлиги, зерикиш бўлган. қилинди. 90 дақиқалик футбол баҳслари бу муаммони бартараф этди.
Лекин, шундай бўлса ҳам аввалги футбол қоидалари сақланиб қолганини кўришшимиз мумкин. Катта мусобақаларнинг плей-офф ўйинларида ғолиб аниқланмаса, 15 дақиқалик иккита экстра-тайм ўйналади.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2070 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1770 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1260 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1161 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1041 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 981 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 957 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 759 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 741 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |