Африка Миллатлар Кубоги-2019. Жазоир 29 йиллик танаффусдан сўнг, яна бош соврин эгасига айланди
20.07.2019 02:00 Ўқилди: 854
Мисрдаги қитъа биринчилигининг ҳал қилувчи баҳсида Жазоир вакиллари Сенегалга қарши тўқнаш келди.
Учрашувдаги ягона гол 2 дақиқадаёқ Жазоир форварди Боғдод Бунежа томонидан урилди ва мазкур аниқ зарба Жамол Бельмади шогирдларига мусобақа бош совринини келтирди. Жазоир ўз тарихида 2 мартоба ушбу титулга эга чиқди.
Аввалроқ, улар 1990 йилдаги қитъа биринчилигида зафар қучишганди. Сенегал эса 2 бора финалга (биринчиси 2002 йил) чиқиб, яна кумуш медаллар билан чекланадиган бўлишди.