Pepsi "Facebook"даги саҳифасида Суперлигага оид пост қолдирди
07.03.2019 20:00 Ўқилди: 1291
Ҳурматли дўстлар!
Ўзбекистон профессионал лигасининг расмий сайтида Суперлига 2019нинг бош ҳомийсини ўзгартирганлиги тўғрисидаги хабарга ўзимиз томонимиздан изоҳ беришга қарор қилдик.
Биз футбол олами билан узвий боғлиқмиз. PepsiCo 2015 йилдан бери УЕФА билан биргаликда кўплаб мухлисларни илҳомлантириб келаяпти. Чемпионлар лигаси билан ҳамкорликда PepsiCo 100дан ортиқ давлатни қамраб олди. Лео Месси иштирокидаги Gatorade 5v5 лойиҳаси кўплаб ёш футболчиларни футболга "касал" қилди.
Ўзбекистонда илк маротаба биринчилардан бўлиб 2018 йил ПФЛнинг таклифини қабул қилган ҳолда мусобақанинг титуль ҳомийси бўлдик. Омадли мавсумдан кейин янги шартномани чўзиш бўйича келишиб олинди ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Аммо, бизни ҳайрон қолдиргани ПФЛ раҳбарияти бизни огоҳлантирмаган ҳолда бошқа компания билан шартнома имзолади.
Шунга қарамай биз ПФЛ Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилганимиздан миннатдормиз.
Биз Ўзбекистонда спортни қўллаб-қувватлашда давом этамиз.