Учрашув меҳмонларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун кетма-кет ҳужум ташкил этган ёзёвонликлар учрашувнинг 25-дақиқасига келиб ҳисобни очишга муваффақ бўлдилар. "Ёзёвон-Лочинлари"нинг 22-рақамли футболчиси Мақсадбек Ибрагимов узоқ масофадан кучли зарба йўллаб, меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, дарвозаларга бошқа гол киритилмади.
Иккинчи бўлимни мезбон жамоа вакиллари фаол ҳужумлар билан бошлашди. Мезбонлар томонидан ташкил этилаётган ҳужумларга қарши ҳужум билан жавоб берган ёзёвонликлар бир неча бор юзага келган қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Учрашув якунланиб бораётган бир паллада "ФарДУ" жамоаси вакиллари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Бу вазиятда жарима зарбасидан етказиб берилган тўпни мезбонларнинг 4-рақамли футболчиси Нозим Бобожонов бош билан зарба бериб, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди. Учрашув шу тариқа 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етди.
Футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилиги.
7-тур.
"ФарДУ" - "Ёзёвон-Лочинлари" 1:1 (0:1)
Голлар: Мақсадбек Ибрагимов 25 (0:1), Нозим Бобожонов 90 (1:1)
Ҳакамлар: Ж.Қосимов, А.Исақов, М.Рустамов
"ФарДУ": 12.Асадбек Азизов, 20. О.Махаммаджонов, 4. Нозим Бобожонов, 77. Мухаммад Хакимжонов, 3. Зафар Сирожиддинов, 18.Мухсин Махамаджонов, 17. Оллоберди Эргашев, 9. Мақсуд Рустамжонов, 23. Р.Мухаммаджонов, 5. Асадбек Мамарасулов, 22. Сойиб Самижонов
Захира: 1. Тохир Ашуров, 31. Жавлон Ғофуров, 10. Фахриёр Ўринбоев, 32. Мўмин Комилов, 7.Умид Юлдашев, 33. Лазизбек Қўлдашев
"Ёзёвон-Лочинлари": 1. Баҳодир Йигиталиев, 3. Ш.Шарофиддинов, 6. Иззатбек Юлдашев, 7. Абдумалик Исмоилов, 9. Абдувоҳид Солиев, 11. Аслиддин Алолиддинов, 20. Абдумутал Абдурахмонов, 19.Зохидбек Исмоилов, 5. Асадбек Акрамов, 2. Анвар Умурзақов, 22. Мақсадбек Ибрагимов.
Захира: 41. Аъзам Абдурахмонов, 10. Санжар Турсунов, 18. Аваз Низомов, 8. Иззатилло Раҳимов, 15. Муртазохун Ёқубов, 16. Наимжон Юсуфжонов, 21. Умид Қодиров
Бекзод Толибов тайёрлади.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1998 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1737 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1299 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1191 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1134 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1014 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 963 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 795 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 699 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 684 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |