Айтиш керак, эрталабки машғулотлар билан бошланди. Аниқроғи, футболчилар «тренажер зали»да жисмоний юкламалар олишди. Гарчи 5 соатдан кейин ўртоқлик ўйини бўлса-да, мураббийлар штаби ўйинчиларга жисмоний юкламалар беришдан чўчишмади. Аҳамиятлиси, нонуштадан кейин ўтказилган машғулотларда жисмоний юкламалар олган йигитлар тушликдан сўнг бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида рақибга ҳеч қайси жиҳатдан ютқазгани йўқ. Аксинча, учрашувнинг аксар қисмида мезбонларга нисбатан фаол ва мазмунли ўтказишди. Ўйинни ташкил қилиш борасида «Смолевичи»дан устунлик кўринди. Шунчаки, Белорусь чемпионатининг 1-лигасида пешқадамлик қилаётган майдон эгалари ўз уйида ютқазишни хоҳламагани сабабли 90 дақиқа майдонда фаоллик кўрсатди. Таъкидлаганимиздек, сифат борасида бизнинг йигитлар устунлик қилишди.
Ўйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Иккинчи бўлимда чап қанотдан ташкил қилинган ҳужум ҳаводан амалга оширилган тўп узатиш орқали ўнг қанотга кўчди. Тўпни қабул қилиб олган Дилшод Аҳмадалиев бир ҳаракат билан ҳимоячини четга «суриб қўйиб», иккинчи ҳаракатда дарвозани ерлатиб нишонга олди. Вадим Абрамов иккинчи қирқ беш дақиқаликда таркибни деярли ўзгартирди. Мезбонлар эса, биринчи бўлимнинг ўзидан кейиноқ таркибни янгилашди.
ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
СМОЛЕВИЧИ – БУНЁДКОР – 0:1 (0:0)
«Смолевичи»: Алексей Черних, Иван Василенок, Эдуард Жевренов, Игорь Заяц, Владислав Муҳамедов, Александр Краснов, Дмитрий Щегрикович, Анатолий Макаров, Артём Федянин, Дмитрий Гомза, Евгений Барсуков.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Дилшод Аҳмадалиев (Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 72), Анвар Ғофуров (Улуғбек Абдуллаев, 78), Абдулла Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов (Валерий Акопов, 72), Суҳроб Иззатов (Бобурбек Фарҳодов, 72), Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 62), Жасурбек Жалолиддинов (Санжар Рихсибоев, 46), Владислав Нуриев (Миржаҳон Мираҳмадов, 46; Фаррух Икромов, 83).
Гол: Дилшод Аҳмадалиев, 64 – 0:1.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 2049 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1494 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1392 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1086 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1047 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 825 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 810 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 798 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 639 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 636 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |