Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Малайзияга қарши илк ўртоқлик ўйинини ўтказади
06.06.2023 12:00 Ўқилди: 348
Айни пайтда Малайзияда бўлиб турган Жамолиддин Раҳматуллаев шогирдлари бугун малайзияликлар билан биринчи назорат беллашувида қатнашади.
Ўртоқлик учрашуви
Малайзия – Ўзбекистон
Куала Лумпур. "УИТМ Шаҳ Алам" стадиони. 18:45
Жамоалар ўртасидаги навбатдаги ўртоқлик беллашуви 8 июнга белгиланган.
Аввалроқ терманинг Осиё Кубогида иштирок этадиган таркибиэълон қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд мезбонлигидаги Осиё чемпионати 15 июнда бошланади. Ўзбекистон ўсмирлар термаси мусобақа "D" гуруҳида Япония, Ҳиндистон ва Вьетнамга қарши баҳс олиб боради.