"Реал" Дэвис трансфери масаласида "Бавария" билан боғланди
06.06.2023 10:50 Ўқилди: 288
Мюнхенликлар аниқ бир жавобни айтишмади.
Мадриднинг "Реал” клуби "Бавария"дан Альфонсо Дэвисни сотиб олмоқчи, деб хабар берди "Marca". Мюнхен клуби таклифни рад этмади.
"Бавария" Дэвисни ўзининг келажаги сифатида кўради, аммо 22 ёшли канадалик 2025 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартномасини узайтирмаганини ҳисобга олиш зарур. Шунингдек, "Реал" Альфонсо Дэвис атрофидагилар билан алоқада бўлгани маълум.
Канадалик футболчи Бундеслига жорий мавсумида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.