Нголо Канте Криштиану Роналду билан бир жамоада тўп тепиши мумкин.
Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи "Челси"да қолмоқчи, аммо янги шартнома бўйича музокаралар ҳеч якунловчи паллага ўтмаяпти, март ойидан бери ўзгариш йўқ.
Саудия Арабистонининг икки клуби ("Ал Иттиҳод" ва "Ал Насср") вазиятдан унумли фойдаланиб қолмоқчи. Улар Лондонга ўз вакилларини жўнатишни режа қилишмоқда.