"Барселона" Мессига таклиф юбормади. Лапорта ва Леонинг отаси бир неча соат суҳбатлашишди
05.06.2023 21:00 Ўқилди: 396
"Барселона" Лионель Месси билан шартнома имзолаш бўйича таклиф юборгани йўқ.
Олдинроқ "Барселона" президенти Жоан Лапорта футболчининг отаси Хорхе Месси билан учрашув ўтказганди. Ушбу учрашувда аргентиналикнинг "Барселона"га қайтиши муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби Месси борасида расмий таклиф юбормаган. Лапорта ва футболчининг отаси келишувга эришиш учун бир неча соат сарф қилишди. Музокаралар ижобий давом этмоқда.