- Шаҳзод дубль ва кейинги босқич йўлланмаси муборак бўлсин, ўйин ҳақида нима дея оласиз?- Бугунги ўйин қийин бўлди, худога шукур ғалаба қозондик. Алҳамдулиллоҳ! Қийин ўйин бўлди, рақибни яхши ўрганиб чиққандик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик.- Голларни кимга бағишлайсиз?- Ота-онам, бувам, бобом, амакиларим, тоғаларим ва ҳамма яқинларимга бағишлайман. Мураббий менга ишонди, ишончни оқладим деб ўйлайман.- Бекободда эртага ошми?- Ҳа, эртага Бекободда ош (кулади).Эслатиб ўтамиз, Неъматжонов Гватемала билан ўйиннинг 9 ва 20-дақиқаларида иккита гол урди.
ВИДЕОНИ КЎРИШ