U-20 Жаҳон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев 1/8 финалда майдонга туша олмайди
27.05.2023 08:25 Ўқилди: 126
Кеча Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Гватемалани 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва гуруҳда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқди.
1/8 финалда Ўзбекистон терма жамоаси C гуруҳида иккинчи ўринни эгаллайдиган жамоага қарши майдонга тушади.
Тошкент вақти билан 30 майдан 31 майга ўтар кечаси тунги соат 02:00да бошланадиган мазкур баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Умарали Раҳмоналиев дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. Сабаби Раҳмоналиев 2-турда Янги Зеландия билан баҳснинг 10-дақиқасида ва 3-турда Гватемала билан баҳснинг 39-дақиқасида сариқ карточка олди. Иккита сариқ карточка олган футболчи кейинги учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.