ПФЛ клубларга ўтган йил учун мукофот пулларини беришни бошлади
07.03.2019 14:42 Ўқилди: 1207
2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига маълум миқдорда мукофот пуллари ваъда қилганди.
Қаршининг “Севинч” футбол клуби аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни эгаллади. Шунга кўра, “Севинч” 200 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланиши керак.
Бунгача Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирганди. Аввалроқ ЎзПФЛ аёллар футбол жамоаларини бадал пулларидан озод қилди. Шундан келиб чиқиб, “Севинч” 50 миллион сўм бадал пулини тўлаши шарт эмас. Демак, клубда қолиб келаётган ва ЎзПФЛга маълум бўлган қарздорлик масаласи йўқ.
Эвазига “Севинч” биринчилардан бўлиб мукофот пулларини қабул қилиб олди. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Севинч” футболчи қизлари ва улар қаторида юртимиздаги барча аёлларни байрам билан муборакбод этади.