Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аргентинада ўтаётган U20 жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига чиқди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнгги турида Гватемалага қарши майдонга чиқиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
Мураббий аввалги ўйинларга қараганда бу сафар таркибда 4 та ўзгаришни қилди ва бу ўз самарасини берди. Айниқса, ҳужум чизиғига туширилган Шаҳзодбек Неъматжонов ишончни оқлади. Учрашувнинг 9-дақиқасида "Металлург" форварди рақиб ҳимоячисининг хатосидан сўнг ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Баҳснинг 21-дақиқасида Шаҳзоднинг ўзи рақиб дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Файзуллаевнинг ажойиб узатмасидан кейин Неъматжонов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетиб, имкониятдан унумли фойдаланди.
Ҳайдаров иккинчи бўлимда ҳам ўзгаришларни амалга оширди. Файзуллаевнинг ўрнига тушган Нодир Абдураззоқов икки вазиятда ўзини кўрсатди. Дастлаб унинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтган бўлса, ўйин сўнгида Нодир учинчи голни урганди. Аммо VAR кузатувидан кейин кичик офсайд қайд этилди ва гол бекор қилинди.
Нариги ўйинда Аргентина Янги Зеландия устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада Ўзбекистон U20 терма жамоаси "А" гуруҳида 2-ўрин билан плей-оффга чиқди.
U20 ЖЧ. "А" гуруҳи, 3-тур
Ўзбекистон U-20 — Гватемала U-20 2:0
Голлар: 1:0 — 9 Шаҳзод Неъматжонов, 2:0 — 21 Шаҳзод Неъматжонов.
Ўзбекистон U20: 12. Асрорбек Кенжаев, 3. Абдуқодир Ҳусанов, 4. Абубакир Ашуров, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 8. Беҳрузбек Асқаров (15. Диёрбек Ортиқбоев, 65), 9. Шаҳзод Неъматжонов (17. Нодирбек Абдураззоқов, 71), 10. Умарали Раҳмоналиев, 11. Шерзод Эсанов, 13. Зафармурод Абдираҳматов (2. Иззатилло Пўлатов, 82), 14. Аббос Файзуллаев (7. Пўлатхўжа Холдорхонов, 46), 20. Маҳмуджон Маҳамаджонов (18. Саидафзалхон Аҳроров, 65).
Гватемала U-20: 12. Хорхе Морено, 2. Рендалл Корадо, 5. Ариан Ресинос, 7. Даниэль Кардоза, 8. Нестор Кабрера, 9. Жеффри Баттес, 10. Архимидес Ордонес (19. Андерсон Виллагран, 46), 14. Жонатан Франко, 16. Иэшуа Уризар, 18. Эдди Паленсия (11. Руди Мунос, 65), 20. Фигу Мотано.
Огоҳлантиришлар: Беҳрузбек Асқаров (5), Умарали Раҳмоналиев (39), Шерзод Эсанов (58), Иэшуа Уризар (75), Пўлатхўжа Холдорхонов (90+2).
![]() | 27.05.2023 17:25 Ўқилди 2217 U-20 ЖЧ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиларининг гуруҳ босқичидаги статистикаси |
![]() | 27.05.2023 14:50 Ўқилди 2073 U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди? |
![]() | 29.05.2023 22:25 Ўқилди 1857 Роналду борми? Португалия терма жамоасининг ўйинларига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди |
![]() | 04.06.2023 20:25 Ўқилди 1794 "Реал" Бензема ўрнига кимни олиб келишини аниқлаб олди |
![]() | 31.05.2023 16:00 Ўқилди 1485 Месси "Ал Ҳилол" билан шартнома имзолашга яқин турибди |
![]() | 31.05.2023 14:50 Ўқилди 1365 Кейн ёзда "Тоттенхэм"дан кетса, фақат битта жамоага ўтмоқчи |
![]() | 03.06.2023 16:22 Ўқилди 1338 «Ал-Ҳилол» Мессиннинг трансферини қачон эълон қилиши маълум бўлди |
![]() | 02.06.2023 22:25 Ўқилди 1305 Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик" пешқадам, "Навбаҳор" иккинчи ўрин бўлиб плей-оффга йўлланма олди |
![]() | 27.05.2023 18:50 Ўқилди 1296 Италиялик хаёлпараст АПЛни ёндирмоқда |
![]() | 04.06.2023 19:25 Ўқилди 1077 Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди |