Расман: Зиданнинг ўғли келаси мавсумни бошқа клуб сафида ўтказади
09.07.2019 23:42 Ўқилди: 1142
«Реал» посбони Люка Зидан ижара асосида янги мавсумни «Расинг» таркибида бошлайди, дея хабар қилади мадридликлар матбуот хизмати.
Ижара келишуви келаси йилнинг ёзига қадар давом этади. Аввалроқ, унинг Франция 2-дивизиони вакили «Клермон» клубига ўтиши тахмин қилинганди.
Ўтган мавсум кичик Зидан «Реал» асосий таркибида атиги 1та ўйинда қатнашиб, 2та гол ўтказиб юборди. «Бланкослар»нинг иккинчи жамоасида эса у 30 баҳсда 37 бора дарвозидан гол олиб чиқди.