Сунъий интеллект ўзини энг буюк деб даъво қиладиган барча футболчиларни жамоага сиғдира олди.
Ўнг қанот ҳужумчиси - Лионель Месси (Аргентина)
"Олтин тўп"нинг етти карра ғолибисиз рўйхат ғалати бўлар эди. Қизиқ, агар Месси жаҳон чемпиони бўлмаганида сунъий интеллект уни танлаган бўлармиди?
Марказий ҳужумчи - Пеле (Бразилия)
Футболнинг умумеътироф этилган Қироли бу жамоага киришдан бошқа иложи йўқ эди. У футболчи сифатида тарихдаги ягона уч карра жаҳон чемпиони саналади.
Чап қанот ҳужумчиси - Криштиану Роналду (Португалия)
"Олтин тўп"нинг беш карра ғолиби ҳужумни тўлдиради. Тасаввур қилиб кўринг юқоридаги учтасидан қайси бири кўпроқ гол урган бўлар эди.
Ўнг қанот ярим ҳимоячи - Диего Марадона (Аргентина)
1986 йилги жаҳон чемпионининг позициясини тўғри, дея олмаймиз. Очиғи, Диего ҳимоядан кўра ҳужумга яқинроқ ҳаракат қилган бўларди.
Марказий ярим ҳимоячи - Зинедин Зидан (Франция)
1998 йилги жаҳон чемпиони ушбу тузилмани бошқаришга ёрдам беради. Тасаввур қилинг-а, у қанча голли узатмалар амалга ошириши мумкин эди.
Чап қанот ярим ҳимоячи - Йохан Кройфф (Нидерландия)
Ваҳоланки, Зиданга "Олтин тўп"нинг уч карра ғолиби фаол ёрдам берган бўларди. Кройфф ҳеч қачон жаҳон чемпиони бўлмаган, лекин у футболга бебаҳо ҳисса қўшган.
Ўнг қанот ҳимоячиси – Кафу (Бразилия)
Кетма-кет уч марта жаҳон чемпионати финал учрашувларида майдонга тушган ягона футболчи (улардан иккитасида ғалаба қозонган). Кафу нафақат ўзининг тўғридан-тўғри вазифаларини бажаради, балки мунтазам равишда ҳужумларга қўшилади.
Ўнг марказий ҳимоячи – Франко Барези (Италия)
1982 йилги жаҳон чемпиони бу жамоада ҳам ҳимояни мустаҳкамлайди. А Серия ҳужумчилари йиллар давомида миланлик ҳимоячи билан нима қилишни билмай юрган даврларни эслаш кифоя.
Чап марказий ҳимоячи - Франц Беккенбауэр (Германия)
Ярим ҳимояда унга жой йўқ эди ва у ўша ерда ҳам ўйнаши мумкин. Беккенбауер ҳужумга яқинроқ позицияда фаолиятини бошлаган.
Чап қанот ҳимоячиси - Паоло Мальдини (Италия)
"Милан"нинг афсонавий ҳимоячиси 2006 йилги жаҳон чемпионатида Италия жамоаси таркибида бўлмагани ачинарли. Бу жамоада у албатта олтин ютган бўларди...
Дарвозабон: Жанлуижи Буффон (Италия)
Италия 2006 йилги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган даврда дарвозада Буффон бўлган эди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2094 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1779 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1272 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1161 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1041 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1017 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 993 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 771 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 744 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |