Расман: "Металлург" испаниялик мураббий билан шартномани бекор қилди
Шу вақтгача жамоани бошқариб келган испаниялик Луисма Эрнандес клуб билан хайрлашишга қарор қилди. Мазкур вазиятга ойдинлик киритиш ва янги мураббий борасида "Металлург" бош директори Шавкат Саидовга мурожаат қилдик.
- Луис Эрнандеснинг "Металлург"дан кетишида дастлабки учта турдаги натижалар бош омил бўлдими? Умуман бу жараён қандай юз берди?
- Мураббий билан хайрлашиш учта турдаги натижаларга боғлиқ эмас. "Пахтакор" билан ўйинга тайёргарлик жараёнида, дам олиш куни белгиланди. Эртаси куни Луисма томонидан оилавий сабабларга кўра шартномани бекор қилиш ҳақида мурожаат бўлди. Раҳбарият билан ўрганиб чиққан ҳолда дўстона хайрлашувга келишилди. Кеча Луисма Бекободга келди ва жамоа билан учрашиб, илиқ тарк этди. Натижалар асосий омил бўлмаслиги аниқ эди.
- Клуб испаниялик мутахассиснинг ишидан қанчалик қониқиш ҳосил қилди?
- Барча билади футболда ғалаба ва мағлубият бирга юради. Луисма билан ажойиб ғалабалар, аламли мағлубиятлар ҳам юз берди. Европалик мураббийдан ўзимизнинг маҳаллий мутахассислар керакли тажрибани олди, дея оламан. Ташкилий ишлар, тактик масалаларда ўзига яраша билимга эга мутахассис. Луисма билан ҳамкорлигимизни клуб раҳбари сифатида қониқарли, деб ўйлайман.
- Жамоани кейинги мураббийи ким бўлади? Мураббий танлашда қайси факторларга таянилади?
- Бугун эрта янги мураббий масаласига аниқлик киритилади. Хорижлик мутахассис келиш имконияти кўпроқ. Факторларга келсак, аҳамият берган бўлсангиз Рустам Мирсодиқов даврида "Металлург" ўз ўрнига эга бўлди. Барқарор жамоага айланди. Кейинчалик Андрей Шипилов, Жасур Абдураимов, Луисма Эрнандес билан ишладик. Учала мураббийимиз ҳам терма жамоаларда, клубларда мураббий, ассистент сифатида ишлаб келишган. Яққол бирон клубда бош мураббий бўлишмаганди. "Металлург"да уларга шундай имконият берилди. Янги мураббийнинг жамоани барқарор олиб юриши учун тажрибаси бўлиши керак, деган фикрга келдик. Психологик ёндашувга кўпроқ эътибор беришимиз лозим. Шу нарсаларга таянамиз.
- Демак асосий фаворит хорижлик?
- Юқорида айтганимдек, хорижлик мутахассис номзоди устун.
- "Металлург" олдига аниқ вазифа қўйилганми? Суперлигада қандай иштирок этишни мақсад қилган?
- Биласиз, "Металлург" азалдан "чақилмас ёнғоқ" бўлиб келган. Кўп жамоаларга бош оғриқ бўлади. Ишонч билан айта оламан, "Металлург" 2017 йилдан ҳозирги кунгача жадал ривожланмоқда. Яратилган шароитлар, академия, инфратузилма, ташкилий ишлар бўйича топ 3таликка кирамиз, десам адашмаган бўламан. "Металлург"га фақат яхши ўринлар ярашади. Молиявий томондан катта бўлмаса ҳам биронта ходимимиз, мураббийимиз томонидан бу борада шикоят бўлмаган. Ўзбекистондаги энг яхши академияга эгамиз. Бу ҳам ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Келажакда иқтисодий томонлама бақувват бўлсак, янада юксак марраларни олдимизга қўйишимизга ишонаман. Стратегиямиз бор. "Металлург" профессионал клубининг статусини, нуфузини кўтаришимиз зарур.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1557 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1455 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1167 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 969 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 894 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 855 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 651 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 597 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 564 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |