Зинедин Зидан учинчи марта "Реал" бошқарувини қўлга олиши мумкин.
Манбанинг маълумотларига кўра, "қироллик клуби" франциялик мутахассис билан эҳтимолий қайтиш борасида музокаралар ўтказишга улгурган. Зидан бунинг учун иккита асосий шартини айтган. У мураббийлар штабида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Грегори Дюпон бўлишини ҳамда "Реал" Эден Азарни ўз таркибида сақлаб қолишини истамоқда.