Клубдагилар ушбу трансфер ишини "Холанд операцияси" деб номлашган. Холанднинг "Сити"даги шартномасига кўра, 2024 йилда товон пули 240 млн еврогача тушади. Испания клуби эса ушбу ҳолатдан фойдаланиб қолмоқчи. Агарда трансфер иши амалга ошса, норвегиялик форвард футбол тарихидаги энг қиммат футболчи бўлади.
Айни дамда энг қиммат футболчи Неймар бўлиб турибди. 2017 йилда ПСЖ уни сотиб олиш учун "Барселона"га 222 млн евро тўлаган.