Испания термаси Евро саралашлари доирасидаги уй ўйинларидаги ғалабали сериясини давом эттирмоқда.
Серия 23 ўйинга етди. Кеча жамоа янги бош мураббийи қўл остидаги дебютида ғалаба қозонди. Испанияликлар сўнгги бора Евро саралаши доирасида 2003 йили Грецияга мағлуб бўлганди, шундан кейин рекорд даражадаги 23 ўйинда ғалабага эришди.
Испаниянинг Евро саралашидаги навбатдаги ўйини 28 март куни Шотландия майдонида бўлиб ўтади.