U-20 Осиё Кубоги
Финал
Ўзбекистон – Ироқ
Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Муҳаммад Назми (Малайзия), Аҳмад Саид (БАА), Муҳаммад Зайрул (Малайзия), Яхё Алмулла (БАА), Файсал Эид (Қатар)
Назоратчи: Ден Хиалонг (Хитой)
Комиссар: Носир Алобеидли (БАА)
Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров, 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдирахматов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов, 22.Шерзод Эсанов, 23.Асадбек Жўрабоев
Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 2.Иззатулло Пўлатов, 4.Абубакр Ашуров, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 11.Шаҳриёр Жабборов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 17.Нодирбек Абдураззоқов, 18.Саидафзалхон Ахроров, 19.Шаҳзод Акрамов
Ироқ U-20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Кадим Раад Хотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим (с), 6.Адам Толиб, 9.Мустафо Қобил, 10.Абдулқодир Айюб, 16.Али Жассим, 18.Али Содиқ, 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим
Захира: 1. Аббос Карим, 12. Омран Заки, 3. Али Аббос, 7. Муҳаммад Жамиил, 8. Исмоил Аҳмад, 11. Ашар Али, 13. Аббос Мажид, 14. Аббос Фадҳил, 15. Аббос Мане, 17. Мислим Мусса, 20. Чарбел Авни Шамун, 23. Аббууд Рабаҳ.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
Эл қатори, мен ҳам футболчиларимизга битта тилак айтиб қоламан: "Ўйин давомида тезлигингиз стадионда айни дамдаги интернет тезлиги каби бўлмасин".
Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг финалга қадар етиб келгани кўпчилик учун фойдадан ҳоли бўлмади. Айниқса, "Ока, чипта керакми" дейдиганлар учун.
Бугун Ўзбекистон ёшларига фақат ва фақат ғалабани тилаб қоламиз, чунки нархи қизларнинг сочлари сингари ўсиб борадиган автомобиль олиш осон эмас.
Осиёнинг 16 терма жамоаси мана шу шалпангқулоқ учун кураш олиб бормоқда. Амакимнинг шкафида кўрган гул соладиган вазага ўхшаб кетаркан-у, бироз ялтироқ ва қорин қўйган экан.
Стадион бўйлаб вувузелалар ижро этилмоқда. Яхшиликка яхши-я, эртага анча вақтдан буён кўришмаган лор танишимни йўқламасам бўлгани эдим.
Айтганча, Аббос Файзуллаев асосий таркибда.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва финал расмийлари майдонда
Ҳали ўйин бошланмасдан туриб, стадион ичидаги атмосфера ҳам ажойиб. DJ Macarella ижросидаги мусиқага рақс тушиб юборишим ҳам мумкин-у, ижтимоий тармоқлар юлдузи бўлишни истамайман.
Ушбу жараён ҳам қайсидир маънода қизиқарли. "Ока, ўтказворинг, мана, билетим бор", "Оёғимни босволдинг-ку", "Вой, жоним", "Ока, билет керакмасми", "Қайдасан, нимага телефонни кўтармайсан", "О, анави фанаткани қара" деган гаплар қулоқларингиз остида жаоранглаган бўлса, ажабмас.
Майдонга одамлар дарё мисоли оқиб келишмоқда. Албатта, то чипталарида кўрсатилган ўриндиққа жойлашиб олгунга қадар мухлислар анча тер тўкишмоқда. Аввалига метро ёки автобусдан тушиб, ҳавомиз мусаффолигига шукроналар келтирса, сўнгра ичкари киргунга қадар ҳам яхшигина машаққатдан ўтишигатўғри келади.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "Бунёдкор"га етиб келди
Ассалому алайкум, стадионда ўтирган ёки стадионга кира олмаётган, эҳтимол, чипта нархини эшитиб, ўйинни стадион ташқарисидаги монитор орқали, балки диванга ёнбошлаб кўришни мақбул топган қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг ҳал қилувчи учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб боради.
![]() | 27.05.2023 17:25 Ўқилди 2217 U-20 ЖЧ. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчиларининг гуруҳ босқичидаги статистикаси |
![]() | 27.05.2023 14:50 Ўқилди 2073 U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон нимчорак финалда ким билан ўйнайди? |
![]() | 29.05.2023 22:25 Ўқилди 1851 Роналду борми? Португалия терма жамоасининг ўйинларига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди |
![]() | 04.06.2023 20:25 Ўқилди 1785 "Реал" Бензема ўрнига кимни олиб келишини аниқлаб олди |
![]() | 31.05.2023 16:00 Ўқилди 1485 Месси "Ал Ҳилол" билан шартнома имзолашга яқин турибди |
![]() | 31.05.2023 14:50 Ўқилди 1365 Кейн ёзда "Тоттенхэм"дан кетса, фақат битта жамоага ўтмоқчи |
![]() | 03.06.2023 16:22 Ўқилди 1335 «Ал-Ҳилол» Мессиннинг трансферини қачон эълон қилиши маълум бўлди |
![]() | 02.06.2023 22:25 Ўқилди 1305 Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик" пешқадам, "Навбаҳор" иккинчи ўрин бўлиб плей-оффга йўлланма олди |
![]() | 27.05.2023 18:50 Ўқилди 1296 Италиялик хаёлпараст АПЛни ёндирмоқда |
![]() | 04.06.2023 19:25 Ўқилди 1062 Ўзбекистон терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди |