Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган U-20 Осиё Кубоги—2023 чорак финал ўйинлари якунланди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритган жамоа маълум бўлди. Мазкур жамоалар ўз навбатида U-20 Жаҳон чемпионати йўлланмасига ҳам эга чиқди. Шу тариқа, Индонезияда бўлиб ўтадиган кичик мундиалнинг барча иштирокчилари номи маълум бўлди.
Жорий йилнинг 20 майида 11 июнига қадар давом этадиган мусобақада 24 та терма жамоа иштирок этади. Улар билан танишинг:
Осиё: Индонезия (мезбон), Ироқ, Япония, Жанубий Корея, Ўзбекистон;
Африка: Гамбия, Нигерия, Сенегал, Тунис;
Шимолий Америка: Доминикан, Гватемала, Гондурас, АҚШ;
Жанубий Америка: Бразилия, Колумбия, Эквадор, Уругвай;
Океания: Фижи, Янги Зеландия;
Европа: Англия, Франция, Исроил, Италия, Словакия.
Мусобақага 31 март куни қуръа ташланади. Қуръа олдидан саватчалар қуйидаги кўринишни олган:
Биринчи саватча: Индонезия (мезбон), Уругвай, АҚШ, Франция, Сенегал, Италия;
Иккинчи саватча: Англия, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Бразилия, Колумбия, Эквадор;
Учинчи саватча: Нигерия, Япония, Ўзбекистон, Ироқ, Гондурас, Фижи;
Тўртинчи саватча: Гватемала, Доминикан, Гамбия, Исроил, Словакия, Тунис.
Бу Жаҳон чемпионати Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси тарихидаги 5-мусобақа бўлади. Сўнгги бор жамоа 2018 йилги турнирда иштирок этганди.
![]() | 26.03.2023 11:00 Ўқилди 3624 U-20 Жаҳон чемпионати қуръаси бекор қилинди, турнир бошқа давлатда бўлади |
![]() | 29.03.2023 23:22 Ўқилди 3465 U-20 ЖЧнинг қаерда ўтказилиши маълум |
![]() | 27.03.2023 21:00 Ўқилди 2229 Роналду терма жамоадаги голлар бўйича Месси билан фарқни катталаштирди |
![]() | 22.03.2023 16:00 Ўқилди 1941 "Барселона" Мессини қайтариш борасида режа ишлаб чиқди |
![]() | 29.03.2023 12:25 Ўқилди 1872 "Барселона" учун янги муаммо |
![]() | 29.03.2023 21:00 Ўқилди 1392 Бир нечта жамоалар оммавий савдолар орқали сотилади. Рўйхатда "Насаф", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва бошқа клублар бор |
![]() | 26.03.2023 16:00 Ўқилди 1266 "Реал" Холандни энг қиммат футболчига айлантириши мумкин |
![]() | 26.03.2023 12:25 Ўқилди 1242 Испания рекорд ўрнатди |
![]() | 27.03.2023 21:25 Ўқилди 1206 Мессига 3та юлдузли бутса совға қилишди |
![]() | 24.03.2023 22:25 Ўқилди 1053 Расман: "Бавария"нинг янги бош мураббийи маълум қилинди |