Англия Кубоги. Бразилияликларнинг бенефисига айланган баҳсда "Манчестер Юнайтед" ишончли ғалабага эришди
29.01.2023 03:00 Ўқилди: 441
"Манчестер Юнайтед" Англия Кубогининг 4-раундида "Рединг" устидан ишончли ғалабага эришди.
Баҳсда манкунианликлар таркибидаги бразилиялик футболчилар ўзларини кўрсатишди: Каземиро дублга эришган бўлса, Фред ҳам ўз ҳисобига бир гол ёздириб қўйди. Ундан ташқари Антони дастлабки голга ассист бўлди.