Бугун тушликдан сўнг жамоа аъзолари машғулотни яшил майдонда олиб борди. Йиғиннинг бошида жамоага келиб қўшилган Оливер Шаркич ҳамон шу ерда бўлиб турибди. Унинг "Нефтчи"даги тақдири қандай бўлади? Жамоада қоладими? Шу ва бошқа саволлар билан Шаркичга юзландик.
- "Нефтчида"сиз ва жамоа билан мавсумга тайёргарлик жараёнини ўтаяпсиз...
- Бу ҳақида кейинроқ гаплашганимиз маъқул, деб ўйлайман. Чунки, ҳали хам расмий шартномага имзо қўймадим, клуб томонидан ҳужжатлар тайёрланяпти. Шу сабаб ҳали расмий келишувга эришмадик, лекин мен ҳозир жамоадаман.
- Янги жамоангиз ҳақида таассуротларингиз билан бўлишсангиз?
- Жамоа яхши, шерикларим ҳам ажойиб, менга ҳаммаси ёқяпти.
- Сиз ўтган мавсум "Пахтакор"да ўйнадингиз, мавсум сўнгида эса "Пахтакор" чемпионликка эришди...
- Мен ўтган мавсумнинг яримини "Пахтакор"да ўтказдим. Афсуски, июнь ойида эса жароҳат олдим. Мен у ерда ёқимли дамларни ўтказдим. Жамоадошларим билан анча яхши чиқишиб кетгандим, улар хам мени ёқтириб қолишган эди. Лекин Максим Шацких ўз қарорини қабул қилиб бўлганди. Биз бир-биримизни яхши тушуна олмадик, шу сабаб энг тўғри қарор шартномани бекор қилиш эди. Дўстларим учун хурсандман улар чемпион бўлишгани мени қувонтиради.
- Черан билан яхши дўст бўлиб қолган эдингиз. Майдонда ўзаро тушунишингиз ҳам ёмон эмасди...
- Ҳа, Черан билан яхши дўстмиз, ҳали ҳамон у билан алоқадаман. У менга янги давлатга кўникишимга катта ёрдам берди. Кўп нарсани таржима қилиб ёрдамлашарди.
- Янги мавсумни "Нефтчи"да бошлашингиз қанчалик аниқ?
- Ҳали аниқ эмас тўғриси. Аммо хеч нарсани инкор қилиб бўлмайди.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2319 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1380 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1284 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1014 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 837 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 816 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 699 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 600 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
14.04.2024 22:25 Ўқилди 510 "Бавария"нинг кетма-кет 11 йиллик чемпионлик сериясига нуқта қўйилди. "Байер" — Бундеслиганинг янги чемпиони! |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 510 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |