Португалиялик футболчи 22 январь куни риёдликлар сафидаги дебют ўйинини ўтказди. Умуман олганда ўрта даражадаги иштирок, гол ҳам ассист ҳам йўқ. Ўйинда эътиборимни тортган жиҳат, риёдлик футболчиларнинг максимум Роналдуга ўйнашгани бўлди. Албатта воқеликнинг бундай давом этиши олдиндан кутилганди. Футболчиларнинг супер юлдузни тўп билан таъминлашга интилиши, ўзаро комбинация қилишга уринишлари табиий ҳол. Айрим вазиятларда ушбу аспектнинг жамоа зарарига ишлагани ҳам бор гап. Ўйиндан кейин риёдликлар устози Руди Гарция ҳам ушбу жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди.
"Футболчиларнинг одатдагидек ўйнаши ва ҳар доим Роналдуни тўп билан таъминлашга ҳаракат қилмай ўйнаши жуда муҳим. Мен уларга майдонда тўғри танлов қилишлари кераклигини айтдим. Очиғи, Криштиану ва Талиска бўш бўлса ва тўп сўраса, биз уларга тўпни беришимиз керак. Бу икки футболчи вазиятни ўзгартириб юборишга қодир”, – деган мураббий.
Холис фикр билдирадиган бўлсак, риёдлик футболчиларнинг Роналду томон тинимсиз узатмалар йўллашлари, якунда кўплаб «брак»ларни келтириб чиқариши мумкин (Иттифоққа қарши ўйин бунга мисол). Ўйинда кўрдикки, Криштиану тўпга етиши қийин бўлган ва мураккаб вазиятларда турса ҳам узатмалар берилаверилди. Руди Гарция бу масалада жиддий бош қотириши лозим. Футболчиларида керак бўлмаган вазиятларда, Криштиануга тўп узатмасликга иммунитет пайдо қилиши керак. Акс ҳолда, ўйин сифати пастлайди бу эса Роналду учун ҳам клуб учун ҳам яхши эмас. Эҳтимол, бу илк ўйиндаги оний ҳолат бўлиши мумкин. Бугун тунда риёдликлар суперкубок доирасида “Ал Иттиҳод” билан баҳс олиб боришади.
Кўрамиз ва кузатамиз, ўйин Тошкент вақти билан 23:00 да старт олади.
Жалолиддин Халилов.
![]() | 26.03.2023 11:00 Ўқилди 3627 U-20 Жаҳон чемпионати қуръаси бекор қилинди, турнир бошқа давлатда бўлади |
![]() | 29.03.2023 23:22 Ўқилди 3480 U-20 ЖЧнинг қаерда ўтказилиши маълум |
![]() | 27.03.2023 21:00 Ўқилди 2232 Роналду терма жамоадаги голлар бўйича Месси билан фарқни катталаштирди |
![]() | 22.03.2023 16:00 Ўқилди 1941 "Барселона" Мессини қайтариш борасида режа ишлаб чиқди |
![]() | 29.03.2023 12:25 Ўқилди 1872 "Барселона" учун янги муаммо |
![]() | 29.03.2023 21:00 Ўқилди 1404 Бир нечта жамоалар оммавий савдолар орқали сотилади. Рўйхатда "Насаф", "Навбаҳор", "Пахтакор" ва бошқа клублар бор |
![]() | 26.03.2023 16:00 Ўқилди 1266 "Реал" Холандни энг қиммат футболчига айлантириши мумкин |
![]() | 26.03.2023 12:25 Ўқилди 1242 Испания рекорд ўрнатди |
![]() | 27.03.2023 21:25 Ўқилди 1206 Мессига 3та юлдузли бутса совға қилишди |
![]() | 27.03.2023 14:50 Ўқилди 1059 Зидан "Реал"га қайтиши мумкин? Мураббий ўз шартларини айтди — биттаси Азарни сотиб юбормаслик |