"Манчестер Юнайтед" Мюллерни ўз сафига қўшиб олиш вариантини ўрганмоқда
17.01.2023 18:25 Ўқилди: 1053
"Манчестер Юнайтед" "Бавария" ҳужумчиси Томас Мюллерни Англияга олиб келиш истагида.
Немис футболчиси 2015 йилда ҳам "қизил иблислар" сафига ўтиши ҳақида миш-мишлар бўлганди. Бош мураббий Эрик тен Хагнинг ўзи футболчини жамоада кўришни истайди. Бироқ Мюллер фаолиятини "Бавария"да якунлашни маъқул кўрса керак.