"Мураббий Зинедин Зидан Лунинга ишонмаяпти. Украиналик янги клуб қидиришни бошлаб юборди.
"Реал Бетис" жаҳон чемпионини ижарага олиши мумкин. Клубнинг асосий дарвозабони Пау Лопес "Рома"га ўтиб кетиш эҳтимоли йўқ эмас", - дейилади манбада.
Лунин якунланган мавсумни ижара асосида "Леганес"да ўтказди. У умумий ҳисобда 7та ўйинда майдонга тушди.
Лунин Украинанинг "Днепр" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва фаолиятини айнан шу ерда бошлаган.
Посбон 2018 йилдан буён Украина терма жамоасида ҳаракат қилиб келмоқда.