Бунга футболчининг йиғинга ўз вақтида етиб келмагани сабаб бўлди.
Ноябрь ойида Жозе Моуринью "Рома"нинг "Сассуоло"га қарши ўйинидан сўнг ўз жамоаси футболчисини танқид қилган ва унга янги клуб излашни маслаҳат берганди.
Моуринью футболчининг исмини айтмади, лекин у Рик Карсдорпни назарда тутгани аниқ эди. Ўша воқеадан сўнг ҳимоячи Нидерландияга жўнаб кетди ва Римга ўз вақтида пайдо келмади, бунга психологик муаммолар сабаб бўлди. Натижада Карсдорп жамоаси билан Япониядаги йиғинга бормади.