6 декабрь куни жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади. Марокаш терма жамоаси Испания термаси билан, Португалия эса Швейцария билан куч синашади. Five Thirty Eight суперкомпьютери ғолибларни башорат қилди. Компьютер жамоаларнинг ҳужум ва мудофаадаги кучини акс эттирувчи Soccer Power Index деб аталадиган кўрсаткичга асосланади.
Марокаш - Испания
Марокашликлар гуруҳда биринчи ўриндан, хусусан, Хорватия ва Белгия жамоаларини, испанлар эса Япония термасидан қолиб кетган ҳолда иккинчи ўриндан, плей-оффга йўл олишди. Шунга қарамай, жуфтликда яққол фаворит бор ва бу Марокаш эмас. Суперкомпьютер маьлумотларига кўра, Испания чорак финалга чиқиш учун 73% имкониятга эга, Шимолий Африка жамоасида эса атиги 27% муваффақиятга эришга ишониш мумкин. Марокаш терма жамоаси Канадани 2:1 ҳисобида мағлуб этган, Хорватия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган ва сенсацион тарзда Белгияни мағлуб этди (2:0). Испанлар чемпионатни Коста-Рикани (7:0) мағлуб этиш билан бошлашди, шундан сўнг Германия билан 1:1, Япония билан 1:2 ҳисобида мағлубият.
Португалия - Швейцария
Бу жуфтликда эса суперкомпьютер гуруҳда ғолиб чиққан жамоага устунлик берди. Португалия термасининг жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқиш эҳтимоли 62 фоизни ташкил этади - мос равишда Швейцария термасининг имконияти 38 фоизга баҳоланмоқда. Криштиану Роналду ва жамоаси аввалига Ганани 3:2, кейин эса Уругвайни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, муддатидан аввал плей-оффга йўл олди. Сўнгги турда Жанубий Кореяга қарши ўйинда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрагани уларнинг биринчи қаторда қолишларига тўсқинлик қилмади. Швейцарияликлар ҳам ўз гуруҳида олти очко тўплашди, бироқ тўплар фарқига кўра, биринчи ўринни Бразилияга бой берди. Улар аввалига Камерунни мағлуб этди (1:0), кейин бразилияликларга имкониятни бой берди (0:1), шундан сўнг драматик кечган баҳсда серблардан (3:2) кучлироқ бўлиб чиқди.
Олдинги башоратлар амалга ошдими?
5 декабрь куни 1/8 финалнинг қуйидаги ўйинлари бўлиб ўтди: Япония - Хорватия ва Бразилия - Жанубий Корея. Биринчи жуфтликда суперкомпьютер жамоаларнинг имкониятларини мос равишда 46% ва 54%, иккинчисида эса 83% ва 17% деб баҳолади. Хорватияликлар японияликларни 1:1 (3:1 пен.), бразилияликлар эса Осиёнинг бошқа жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этишди. Шундай қилиб, суперкомпьютернинг иккала башорати ҳам амалга ошди.
Жаҳон чемпионати 1/8 финали ўйинлари тақвими 6 декабрь
20:00. Марокаш - Испания
00:00. Португалия - Швейцария.
![]() | 04.02.2023 00:25 Ўқилди 2013 Роналду кетма-кет 22 йил гол уришни уддалади. Криштианунинг клублардаги голлари сони 702 тага етди |
![]() | 30.01.2023 01:00 Ўқилди 1974 Роналду "Манчестер Юнайтед"нинг тўрт нафар футболчисини Саудия Арабистонига таклиф қилди |
![]() | 03.02.2023 00:50 Ўқилди 1878 "Реал" қила олмаган ишни "Барселона" олтинчи марта амалга оширди |
![]() | 30.01.2023 18:44 Ўқилди 1842 Бразилияда фожиа юз берди. 4 футболчи ҳалок бўлди |
![]() | 30.01.2023 16:25 Ўқилди 1383 Англия Кубогида думалоқ қизил карточка кўрсатилди. Бу нимаси?! |
![]() | 05.02.2023 10:00 Ўқилди 1215 Роналдунинг “Ал Насср”даги шериги: “У келганидан кейин бизга қийин бўлмоқда” |
![]() | 30.01.2023 23:50 Ўқилди 1194 ⚡️ Шомуродов шу вақтгача нечта гол урган? |
![]() | 06.02.2023 19:50 Ўқилди 900 "Манчестер Сити" АПЛда очколаридан маҳрум этилиши ёки Премьер-лигадан четлатилиши мумкин |
![]() | 03.02.2023 17:25 Ўқилди 879 Месси 90 млн еврога арзонлашди! Уч йил ичида нархи энг кўп тушган 10 юлдуз (мутолаа учун) |
![]() | 31.01.2023 13:25 Ўқилди 861 Зидан АПЛ клуби таклифини рад этди. Унинг шорт-листида қайси клублар бор? |