Мбаппе жароҳат туфайли Тунисга қарши ўйинни ўтказиб юборадими?
30.11.2022 15:50 Ўқилди: 672
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Тунис терма жамоаси билан ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 3-тур учрашувида майдонга тушмаслиги мумкин.
Бу ҳақда "Le Parisien" нашри хабар бермоқда.
Ҳужумчи кеча бўлиб ўтган машғулотда тўпиғида муаммоларга дуч келди. Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Мбаппега дам бериши кутилмоқда, шунда футболчи мусобақанинг 1/8 финалига қадар тўлиқ тикланиб олади.
Эслатиб ўтамиз, Франция термаси муддатидан аввал Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022 плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди.
ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Тунис – Франция учрашуви бугун "Эдьюкейшн Сити" стадионида 20:00 да бошланади.