Япония кеча гуруҳ босқичида мусобақа фаворити сифатида қайд этилган Германиядан устун келди. Жанубий Корея айни вақтда Уругвай билан куч синашмоқда. Кечки дастурлардан Бразилия - Сербия ўйини ҳам ўрин олган. Мазкур беллашувлар юзасидан Суперлиганинг жорий йилги тўпурари, сербиялик футболчи Драган Чераннинг фикрлари билан қизиқдик.
- Биринчи тур учрашувлари якунига етиб боряпти. Кузатган ўйинларингиздан қандай таассуротлар қолди?
- Мусобақанинг очилиш ўйинлари шуни исботладики, ҳозирги кунда осон жамоа қолмаган. Ёмон терма жамоанинг ўзи йўқ. Чунки барча футбол ўйнашни, қандай тўп тепишни ўрганиб олган.
- Қайси баҳс натижасини кутилмаган сифатида қабул қилдингиз?
- Ҳозирча фақат Аргентинанинг мағлубияти нафақат мен, балки кўпчилик учун сюрпириз бўлди.
- Япониянинг Германиядан уч очко тортиб олиши чиндан ҳам сенсациями ёки...
- Япон футболининг охирги йиллардаги менталитети улар Осиёдан ўзиб кетганини кўрсатади. Саудия Арабистонида кучли чемпионат бор. Сифатли ижрочиларга эга. Деярли ярим жамоа бирга тўп тепиб келмоқда. У ерда ҳақиқатдан ҳам футбол ривожланмоқда.
- Бразилия - Сербия учрашувида ҳамюртларингизнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Бизда жуда қийин гуруҳ бор. Фаворит - Бразилия. Менимча, Камерун ва Швецария билан ўйинларда имконият қидириб кўриш керак. Бироқ Сербияда кучли футболчилар, тажрибали мураббий жамланган. Жарангли номлар бор. Умид қиламанки, Сербия гуруҳдан чиқишни уддалайди.
- Мусобақа фаворити ким?
- Ким фаворит эканлиги гуруҳ босқичидан кейингина нисбатан аниқ бўлиб улгуради.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2379 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1440 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1350 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1086 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 903 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 828 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 711 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 612 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 540 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 528 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |