ЖЧ-2022 бошланишидан олдин 34 ёшли франциялик футболчи чап сонидан жароҳат олганди. У шу туфайли мусобақани ўтказиб юборяпти.
Манба берган хабарга кўра, Мадрид клуби футболчининг ЖЧ-2022дан кейин, 31 декабрь куни Испания чемпионати доирасидаги "Вальядолид"га қарши ўйинда иштирок этишига ишончи комил.
Бензема жорий мавсум "Реал" сафида барча мусобақаларда 12 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.