
Инглизлар ўз гуруҳининг фаворити, бироқ чемпионлик учун имкониятлари катта эмас. Эрон учун эса гуруҳдан чиқиш катта натижа бўлади.
Саутгейтда иккита услуб бор: Учта марказий ҳимоячи билан ўйнайдими ёки севимли 4-2-3-1 услубидами?
Саутгейт доимий равишда тактик ўзгаришларни амалга оширмоқда.Евро-2020да 4-2-3-1 тактикасида ҳаракат қилди. Жаҳон чемпионати саралашида эса 4-3-3да ҳаракат қилди. Миллатлар лигасида эса 3-4-3 услубидан фойдаланди. Охирги услуб эса омадсизлик деб аташ мумкин.
Инглизлар мураббийи севимли учлик ҳимоядан фойдалана олмаса керак. Чунки унда яхши даражадаги учта марказий ҳимоячи йўқ. Шу сабабли ҳам Гарет бу жаҳон чемпионатида 4-3-3 тактикасидан фойдаланиш имконияти юқоридек.

Инглизларнинг тайёргарлиги саволларга сабаб бўлмоқда. Улар сўнгги олтита ўйинда ғалаба қозонишмади.
Чемпионлик учун фаворит жамоалар орасида айнан инглизлар чемпионатга жуда ёмон статистика билан келишмоқда. Сўнгги олтита ўйинда ғалаба қозона олишмади. Бундай ёмон статистика сўнгги 29 йил ичида илк бор содир бўлди.
Мундиаль 2022. Англия!

Эрон турнирнинг энг шов-шувли иштирокчиларидан бири бўлди: уларни ҳатто чемпионатдан четлатишмоқчи ҳам эди
Эрон терма жамоаси Қатарга келмаслиги мумкин эди. Охирги ҳафталарда эронликлар четлатилиб, ўрнига бошқа жамоалар келишини исташлари ҳақида доимий миш-мишлар тарқалди. Гап шундаки, мамлакатда инсон ҳуқуқлари бузилгани учун норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Ҳатто баъзи фаол ўйинчилар ҳам уларни қўллаб-қувватлади ва терма жамоа афсонаси, унинг энг яхши тўпурари Али Даи панжара ортига қамалди деган миш-мишлар ҳам тарқалди. Намойишларни қўллаб-қувватламаган футболчилар ҳатто президент билан учрашувга ҳам таклиф қилинмаган.

Мундиаль 2022. Эрон!
Сердар Азмуннинг аҳволи ҳам яхши эмас: у нафақат расмийларни танқид қилди, балки турнирга жароҳат билан келди
Сердар Азмун 14 ўйинда 10 та гол уриб, саралаш босқичида Эроннинг энг яхши тўпурари бўлди. Бу бошқа бир юлдуз Меҳди Таремидан икки баравар кўп. Азмун “Баер«да жуда кам ўйнади, бироқ у терма жамоа учун жуда муҳим ўйинчи бўлиб қолмоқда. Уни йўқотиш терма учун жиддий зарба бўлади. Азмун сентябрдан бери майдонга тушмади. У жароҳат сабабли турнирни ўтказиб юбориши ҳам мумкин эди. Бироқ Кейруш Азмуни олиб кетишга қарор қилди. Унинг бугунги ўйинда тушмаслиги деярли аниқ.

Терма жамоаларнинг ўйин услуби
Тепароқда айтилгандек, Гарет Саутгейтда тактик танлаш имкони катта эмас. У катта эҳтимол билан 4-3-3 услубидан фойдаланади. Инглизлар бугунги баҳсда биринчи рақамли жамоа бўлиб ҳаракат қилишга уринади. Улар иложи борича тезроқ гол уришга интилишади.
Эрон эса асосан 4-3-3 ёки 4-5-1 схемасидан фойдаланади. Бугунги рақиб Англия эканлигини ҳисобга олсак, Эрон термаси катта эҳтимол билан бугун иккинчи услубдан фойдаланади.
Ҳакамлар

Англия - Эрон ўртасидаги ўйинни Рафаэль Клаус бошқариб боради.
Бош ҳакам: Рафаэль Клаус (Бразилия)
Қанот ҳаками 1: Родриго Фигейредо (Бразилия)
Қанот ҳаками 2: Данило Симон (Бразилия)
Захира ҳаками: Кевин Ортега (Перу)
Жамоаларнинг сўнгги беш учрашувидаги статистикаси

![]() | 12.03.2026 01:00 Ўқилди 14636 Superliga. "Buxoro" – "Xorazm" 1:1 |
![]() | 12.03.2026 01:56 Ўқилди 14254 Aleksandr Xomyakov: "Barchasi yaxshi bo'ladi, xavotir olmang. Futbolchilarga etirozim yo'q" |
![]() | 11.03.2026 01:00 Ўқилди 8904 ECHL. "Nyukasl" - "Barselona" 0:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 12.03.2026 01:32 Ўқилди 7745 ECHL. "Real Madrid" - "Manchester Siti" 2:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 17.03.2026 01:32 Ўқилди 4641 OFK bosh kotibi: Eron JCH-2026 da ishtirok etadi |
![]() | 12.03.2026 03:00 Ўқилди 4596 ECHL. PSJ "Chelsi"ni yirik hisobda mag'lub etdi, "Budu Glimt" esa "Sporting" darvozasiga javobsiz 3 ta gol urdi |
![]() | 12.03.2026 01:24 Ўқилди 4179 ECHL. "Real Madrid" - "Manchester Siti" 1:0 (matnli translyaciya) |
![]() | 10.03.2026 22:48 Ўқилди 4070 Superliga. "Navbahor" safarda "Paxtakor"ni mag'lub etdi |
![]() | 15.03.2026 01:40 Ўқилди 3982 APL. "Vest Xem" - "Manchester Siti" 1:1 (matnli translyaciya) |
![]() | 11.03.2026 02:08 Ўқилди 3850 Otabek Narzullaev: "Superliga tezligiga tezroq ko'nikishimiz kerak" |
Реклама
Сайт хақида