Лукаку ва Мартинес "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин
02.10.2022 20:34 Ўқилди: 228
"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес "Рома" билан баҳсда сонидан жароҳат олди.
SportMediaset хабарига кўра, аргентиналик футболчининг 4 октябрь куни бўлиб ўтадиган ЕЧЛ гуруҳ босқиқи доирасидаги "Барселона" билан ўйинни ўтказиб юбориш хавфи бор.
Шу билан бирга, "Интер"нинг яна бир ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳам каталонияликларга қарши майдонга тушмаслиги аниқ.