Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 6:3
2 октябрь, 18.00, "Этихад Стэдиум"
Гол: Фоден (8, 44, 73), Холанд (34, 38, 64) - Антони (55), Марсьяль (84, 90-пен).
Манчестер Сити - Эдерсон, Уолкер (Гомес, 41), Аканжи, Аке, Канселу, Гюндоган, Де Брюйне, Бернарду, Фоден, Холанд, Грилиш.
Манчестер Юнайтед - де Хеа, Мартинес, Фернандеш, Рэшфорд (Марсьяль, 59), Маласиа (Шоу, 46), Эриксен, Варан (Линдельоф, 40), Далот, Антони, Санчо (Фред, 70), Мактомини (Каземиро, 58).
Огоҳлантириш: Далот (2), Маласия (23).
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди! Дербида яна бир бор "Сити"нинг қўли баланд келди.
90+1. ГОООООЛЛЛ!! Марсьяль пенальтидан унумли фойдаланди! Ҳисоб барибир йириклигича қолмоқда.
86. МЮ ҳужумга ўтди. Антонининг зарбасини Эдерсон ушлаб олди.
85. Ҳисобдаги фарқ бир дақиқадаёқ жойига қайтиши мумкин эди. Мартинес бунга йўл қўймади.
84. ГООООООЛЛЛЛ!! Марсьяль ҳисобни ҳеч бўлмаса биттага қисқартирди. "Сити" мухлислари голни нишонлашмоқда)
73. УХХХХХ!!! 6:1. Фоден ҳам хет-трик қайд этяпти. Осон гол урди. Жуда осон.
70. Бугун умуман ўйини чиқмаган Санчо ўрнига Фред тушди. Бугун Роналду ўйнамайди.
67. "Юнайтед"да хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Санчо оддий жойда тўпни тўхтата олмади. Голли имконият йўққа чиқди.
64. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!!! ХЕТ-ТРИКККК!!! Холанд отаси учун "Юнайтед"дан қасос олишни давом этади!
64. ЗАРБАААААА!!!! Холанднинг зарбасини де Хеа бурчакка чиқариб юборди.
62. "Сити" яна устунликни қўлига олмоқда. Тайм бошида "Юнайтед" тўпни рақибига бермаётганди. Энди эса ололмаяпти.
59. Эрик тен Хаг ўйинга Каземиро ҳамда Марсьялни ташлади. Роналду эса кутмоқда.
55. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Антонидан супер гол! Ростдан ҳам чиройли гол урди бразилиялик. 4:1.
52. Ўйин сокинлашди. Ҳозирча "Сити"да гол уриш иштиёқи йўқ.
45. УХХХХ!!! Иккинчи бўлим тезкор гол билан бошланиши мумкин эди. Фоденнинг зарбасини де Хеа қайтарди.
- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишмоқда. Маласия ўрнига Шоу майдонга тушди.
Танаффус!
45+2. Тен Хагнинг ўзи ҳам бундай натижадан мамнун эмас. У бошини чайқатиб, афсусланиб ўтирибди. "Юнайтед" мухлислари эса стадионни тарк этишмоқда, хатто "Сити" фанлари ҳам)
44. ГООООООЛЛЛ!!! Энди буёғига унчалик эмоция қилмаса ҳам бўлади. "Юнайтед" ушбу мавсум иккинчи марта биринчи бўлимнинг ўзида 4та қўйиб юборди. Фодендан дубль!
41. Жароҳатланган Уокер ўрнига Гомес майдонга тушди.
40. Кайл Уокер жароҳат олганга ўхшамоқда. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. Варан эса ўз ўрнини Линдельофга бўшатди.
38. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Х-О-Л-А-Н-Д! 4 дақиқа ичида дубль! "Юнайтед" ушбу мавсум яна бир бора биринчи бўлимда яксон қилинмоқда.
34. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! ХОЛААННННДДДД!!! У ҳам ўз сўзини айтди! Бурчакдан узатилган тўпни Холанд боши билан дарвозага киритди.
31. УХХХХХХХ!!! "Юнайтед" дарвозаси яна ўққа тутилди. Дастлабки икки зарбани ҳимоячилар қайтарди, сўнггиси эса де Хеанинг бармоқларига тегиб, майдонни тарк этди.
30. Антонининг зарбаси ноаниқ кетди.
23. "Сити" яна ҳужумга ўтаётганди. Фоденни фол эвазига тўхтатган Маласия ҳам огоҳлантирилди.
18. ЗАРБААААААА!!! Гюндоганнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. Зарба аниқ бўлганида де Хеа ҳам ҳеч нима қила олмасди.
17. Мартинес ўз жарима майдончаси ёнгинасида Грилишни йиқитди. "Сити"да энди жуда-жуда ҳавфли нуқтадан жарима зарбаси.
15. "Юнайтед"дан илк ҳужум. Санчонинг пасидан кейин мувозанатни йўқотган Эриксен кўнгилдагидек зарба йўллай олмади. Эдерсон тўпни ушлаб олди.
12. Далот яна бир бор Грилишга қарши фол ишлатди. "Сити"да жарима зарбаси.
8. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Фил Фоден ҳисобни очди! "Сити" ўйиндаги устунликни ҳисобга ҳам ўзгартирмоқда!
3. ЗАРБАААААААААА!!!! "Юнайтед" дарвозаси олдида зарбалар ёмғири ёғдирилди. Дастлабки зарбани ҳимоячи, иккинчисини посбон, учинчисини ҳам ҳимоячи қайтариб юборди.
2. Учрашувдаги илк фол бош ҳакам томонидан кечирилмади. Далот катта тезликдаги Грилишни йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2346 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1401 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1308 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1047 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 876 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 825 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 705 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 609 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 519 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
14.04.2024 22:25 Ўқилди 516 "Бавария"нинг кетма-кет 11 йиллик чемпионлик сериясига нуқта қўйилди. "Байер" — Бундеслиганинг янги чемпиони! |