Манчестер Сити – Манчестер Юнайтед 6:1
2 октябрь, 18.00, "Этихад Стэдиум"
Гол: Фоден (8), Холанд (34), Холанд (38), Фоден (44), Холанд (64), Фоден (73) - Антони (55).
Манчестер Сити - Эдерсон, Уолкер (Гомес, 41), Аканжи, Аке, Канселу, Гюндоган, Де Брюйне, Бернарду, Фоден, Холанд, Грилиш.
Манчестер Юнайтед - де Хеа, Мартинес, Фернандеш, Рэшфорд (Марсьяль, 59), Маласиа (Шоу, 46), Эриксен, Варан (Линдельоф, 40), Далот, Антони, Санчо (Фред, 70), Мактомини (Каземиро, 58).
Огоҳлантириш: Далот (2), Маласия (23).
ЯНГИЛАШ
73. УХХХХХ!!! 6:1. Фоден ҳам хет-трик қайд этяпти. Осон гол урди. Жуда осон.
70. Бугун умуман ўйини чиқмаган Санчо ўрнига Фред тушди. Бугун Роналду ўйнамайди.
67. "Юнайтед"да хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Санчо оддий жойда тўпни тўхтата олмади. Голли имконият йўққа чиқди.
64. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!!! ХЕТ-ТРИКККК!!! Холанд отаси учун "Юнайтед"дан қасос олишни давом этади!
64. ЗАРБАААААА!!!! Холанднинг зарбасини де Хеа бурчакка чиқариб юборди.
62. "Сити" яна устунликни қўлига олмоқда. Тайм бошида "Юнайтед" тўпни рақибига бермаётганди. Энди эса ололмаяпти.
59. Эрик тен Хаг ўйинга Каземиро ҳамда Марсьялни ташлади. Роналду эса кутмоқда.
55. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Антонидан супер гол! Ростдан ҳам чиройли гол урди бразилиялик. 4:1.
52. Ўйин сокинлашди. Ҳозирча "Сити"да гол уриш иштиёқи йўқ.
45. УХХХХ!!! Иккинчи бўлим тезкор гол билан бошланиши мумкин эди. Фоденнинг зарбасини де Хеа қайтарди.
- Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга қайтишмоқда. Маласия ўрнига Шоу майдонга тушди.
Танаффус!
45+2. Тен Хагнинг ўзи ҳам бундай натижадан мамнун эмас. У бошини чайқатиб, афсусланиб ўтирибди. "Юнайтед" мухлислари эса стадионни тарк этишмоқда, хатто "Сити" фанлари ҳам)
44. ГООООООЛЛЛ!!! Энди буёғига унчалик эмоция қилмаса ҳам бўлади. "Юнайтед" ушбу мавсум иккинчи марта биринчи бўлимнинг ўзида 4та қўйиб юборди. Фодендан дубль!
41. Жароҳатланган Уокер ўрнига Гомес майдонга тушди.
40. Кайл Уокер жароҳат олганга ўхшамоқда. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти. Варан эса ўз ўрнини Линдельофга бўшатди.
38. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Х-О-Л-А-Н-Д! 4 дақиқа ичида дубль! "Юнайтед" ушбу мавсум яна бир бора биринчи бўлимда яксон қилинмоқда.
34. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! ХОЛААННННДДДД!!! У ҳам ўз сўзини айтди! Бурчакдан узатилган тўпни Холанд боши билан дарвозага киритди.
31. УХХХХХХХ!!! "Юнайтед" дарвозаси яна ўққа тутилди. Дастлабки икки зарбани ҳимоячилар қайтарди, сўнггиси эса де Хеанинг бармоқларига тегиб, майдонни тарк этди.
30. Антонининг зарбаси ноаниқ кетди.
23. "Сити" яна ҳужумга ўтаётганди. Фоденни фол эвазига тўхтатган Маласия ҳам огоҳлантирилди.
18. ЗАРБААААААА!!! Гюндоганнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. Зарба аниқ бўлганида де Хеа ҳам ҳеч нима қила олмасди.
17. Мартинес ўз жарима майдончаси ёнгинасида Грилишни йиқитди. "Сити"да энди жуда-жуда ҳавфли нуқтадан жарима зарбаси.
15. "Юнайтед"дан илк ҳужум. Санчонинг пасидан кейин мувозанатни йўқотган Эриксен кўнгилдагидек зарба йўллай олмади. Эдерсон тўпни ушлаб олди.
12. Далот яна бир бор Грилишга қарши фол ишлатди. "Сити"да жарима зарбаси.
8. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Фил Фоден ҳисобни очди! "Сити" ўйиндаги устунликни ҳисобга ҳам ўзгартирмоқда!
3. ЗАРБАААААААААА!!!! "Юнайтед" дарвозаси олдида зарбалар ёмғири ёғдирилди. Дастлабки зарбани ҳимоячи, иккинчисини посбон, учинчисини ҳам ҳимоячи қайтариб юборди.
2. Учрашувдаги илк фол бош ҳакам томонидан кечирилмади. Далот катта тезликдаги Грилишни йиқитди ва сариқ карточка ишлаб олди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Учрашув стартига оз вақт қолмоқда.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1038 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
18.03.2024 15:25 Ўқилди 954 Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиши мумкин бўлган стадионлар номи эълон қилинди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 900 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 786 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 717 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 711 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 672 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 567 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 507 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |