Флорентино Перес: "Олтин тўп"ни Бензема олишига ҳеч ким шубха қилмаяпти"
02.10.2022 16:51 Ўқилди: 255
"Реал" президенти Флорентино Перес ҳужумчи Карим Бензема "Олтин тўп" учун лойиқ деб ҳисоблайди.
"Бензема УЕФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топиб бўлинди. Яқин кунларда у "Олтин тўп"ни ҳам олади. Ҳеч ким бунга шубха ҳам қилмаяпти", - деди Перес.
Ўтган мавсумда Бензема "Реал" таркибида 46 ўйинда 44 гол ва 15 ассист қайд этди. "Олтин тўп" топшириш маросими 17 октябрь куни бўлиб ўтади.