Турнир жадвали нуқтаи назаридан олиб қаралганда мазкур турнинг яна бир марказий ўйини. Тўғри, кўпчиликнинг эътибори Тошкентдаги "Пахтакор" - "Насаф" баҳсига қаратилиши турган гап. Бироқ Жиззахдаги қарама-қаршилик ҳам кузатишга арзийди. Қуйида шу ҳақида гап боради.
АГМК УЧУН ЖИЗЗАХ "ҚЎРҚИНЧИЛИ" ТУШ
Ўзаро ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача Жиззахда Суперлига доирасида 13 бор тўқнаш келишган. Уйдаги учрашувларда мутлоқ устунлик "Сўғдиёна" томонида. 7та ғалаба, АГМК ўз тарихида фақат бир маротаба ортга ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлган. 5та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашганини таъкидлаш мумкин.
АГМКнинг "Сўғдиёна" майдонидаги ягона ғалабаси
11.08.2018. Суперлига 21-тур
"Сўғдиёна" - АГМК 1:3
Голлар: Никола Милинкович 77 - Зоҳир Пиримов 30, Музаффар Музаффаров 51, Жасур Ҳасанов 65
Кейинги 4та ўйиннинг 3тасида олмалиқликлар гол ҳам ура олишмаган
04.11.2018. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0
27.08.2019. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0
07.03.2020. "Сўғдиёна" - АГМК 1:1
31.07.2021. "Сўғдиёна" - АГМК 0:0
ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ РАҚОБАТ ЁХУД УЛАР СОВРИНЛИ ЎРИНЛАР УЧУН КУРАШДАН ЧИҚДИМИ?
Юқорида айтганимиздек, бугун турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоалар учрашишади. Айни пайтда АГМК 29 очко билан 6-ўрин, "Сўғдиёна" 32 очко билан 5-ўринда кетмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу ўйиндаги ғалаба орқали "Сўғдиёна"га етиб олишлари ва совринли ўринлар учун курашга қайтишлари мумкин. Ўз ўрнида 3та фронтда кураш олиб бораётган "Сўғдиёна"да ҳам ҳали умид йўқолмаган. Ўз уйларидаги 3 очко тўртинчи ўринга чиқиб олишларига замин яратади. Ўз-ўзидан кўп нарса "Навбаҳор" ва "Қизилқум" жамоаларига ҳам боғлиқ. Улар очко йўқотган тақдирда пастдаги икки жамоада қулай вазият юзага келиш эҳтимоли катта бўларди. Амалда кеча навоийликлар ўз майдонларида "Металлург"га енгилишди. Бу эса АГМК ва "Сўғдиёна"га анча қўл келиши кундек равшан.
СЎНГГИ ЎЙИНЛАРДА СИНАЛАЁТГАН "СЎҒДИЁНА"
Балки чарчоқ аломати ёки тиғиз тақвим сабаблидир, "Сўғдиёна" Суперлиганинг сўнгги 5та учрашувидан 4тасида енгилди. "Динамо"ни мағлуб этган жамоа, "Навбаҳор" ва "Нефтчи" билан нурсиз дуранг қайд этди, "Олимпик" ва "Металлург"га мағлубиятга учради. Совринли ўринлар учун курашаётган клуб учун олдиндаги 2та турнинг муҳимлилик даражаси ўта юқори. Рақиблар АГМК ва "Насаф". Худди шундай, АГМКда ҳам, рақиблар "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" яъни турнир жадвалидаги рақобатчиларга қарши.
ЙЎҚОТИШЛАР
Шаҳбоз Жўрабеков, Даниел Насриддинов, Искандар Шойқулов бугун "Сўғдиёна"га ёрдам бера олмайди. АГМКдан эса Муроджон Тошматов жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборади.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1143 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 933 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 810 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 801 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 729 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 714 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 585 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 543 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 519 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 450 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |