Франциялик футболчи ўтган мавсумдаги муваффақиятли ўйинларидан сўнг Европа грандлари орасида талаш бўлди, аммо бу жараён узоққа чўзилмади, чунки 24 ёшли форвард "Лейпциг" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди.
Нуфузли инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, Нкунку трансфери келаси ёзда амалга ошиши эҳтимоли юқори: "Челси" келишув устида фаол ишламоқда, футболчининг ўзи эса аллақачон трансферга рози бўлган.
Transfermarkt экспертлари Нкункунинг нархини 80 миллион еврога баҳолашмоқда. Жорий мавсумда футболчи 11 та ўйинда 6 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.