Испан нашри ўша вақтдаги ҳужжатлар ва ёзишмаларни қўлга киритган.
Уларнинг мазмунига кўра, уч йиллик шартнома, 10 млн евролик янги битим бонуси, кечиктирилган иш ҳақларининг батамом тўлаб берилиши, унинг товон пули қиймати пасайтирилиши ва ўзининг ҳамда Луис Суарес оиласининг стадионда энг яхши ўринларда ўйинларни кузатиши учун рухсатнома сўраган.
Ўша йилнинг охирроғида "кўк-анорранглилар" "Бавария"га 2:8 ҳисобида таслим бўлганидан сўнг Месси трансфер сўровини юборди. 2021 йилда Месси янги президент Жоан Лапорта билан янги шартнома шартларини келишиб олди, бироқ клуб буни Ла Лигада рўйхатдан ўтказишга қурби етмас эди. Бироқ ўтган сафаргидан фарқи унинг шартлари қабул қилингани бўлди.
Месси шартномаси 2023 йилга қадар узайтирилишини хоҳлаган эди. Шунингдек, 1 йиллик узайтириш имконияти ҳам бўлиб, у бир томонлама бўлиши керак эди. У бунга қўшимча сифатида товон пули 700 млн евродан рамзий 10 млнга туширилишини истади.
Аргентиналик футболчи 2020/21 йилги мавсумда COVID-19 пандемиясининг клуб даромадларига таъсири натижасида унга тўланадиган маошнинг 20 фоизидан воз кечишга розилик билдирди. Аммо у кечиктирилган барча ойлик маоши тўлаб берилишини талаб қилди. Шунингдек, барча бошқа нарсалар қаторида агент акаси Родригога барча қарзларнинг тўланиши ва солиқлар оширилган тақдирда мос равишда рақамларга тузатишлар киритишни сўради.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1557 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1455 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1167 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 969 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 894 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 855 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 648 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 597 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 564 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |