Терманинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Қудрат Худойқулов билан кичик суҳбат ўтказдик. Ҳужумчи амплуасида ҳаракат қиладиган футболчимиз 2021 йил ампунтантлар ўртасида ташкил этилган Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасида қатнашиб, “Шаҳинбей” (Туркия) клуби сафида чемпионликни қўлга киритган.
2021 йилги турнир Газиантеп шаҳрида бўлиб ўтган ва унда 5 та жамоа қатнашган. “Шаҳинбей” финалда Варшаванинг “Легия” жамоасини 3:1 ҳисобида таслим этишга эришганди.
Тактика ҳақида
“Ҳозирда 2 асосий ҳимоячимиз бор. Улардан умидимиз катта. Қийин бўлади, лекин чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Энг қийин гуруҳга тушганмиз. Польша ва Испания кучли жамоалар, Африка вакили бўлган Танзания билан эса ўйнаса бўлади. Мусобақа мезбони Туркиядан ташқари, Польша, Бразилия ва Африкадан Либерияни фаворитлар қаторига қўйган бўлардим”
Туркия чемпионатига қандай йўл олиш мумкин?
“Мундиалда барча клублар футболчиларни кузатади. Ампутантлар футбол клублари ўртасидаги миллий биринчиликлар Европанинг 3 мамлакатида бор – Туркия, Польша ҳамда Англияда. Профессионал даражасидаги эса барибир Туркияда. 34 та клуб мавжуд – 14 таси Суперлига, 10 тадан биринчи ҳамда иккинчи лигаларда.
Ҳозирги клуби
“Айни вақт Анқаранинг “Отто” жамоаси аъзосиман. Университет қошида очилган ва юқори ўринлар учун курашади. Насиб бўлса, шу ердаги ўқишга кириш ниятим бор”.
Шунингдек, 2021 йил “Шаҳинбей” билан яна бир ҳамюртимиз Қудрат Тўрахўжаев ҳам ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган. Унинг фиклари билан ҳам қизиқдик.
“Дарвозабонлар бўйича мураббийимиз Зоҳид Тошхўжаев ҳисобланади. Бўлажак мундиал 3 нафар кипер билан йўл олмоқдамиз. Суннат, мен ва яна бир адашим Қудрат. Асосий таркиб аъзосиман. Агар қандайдир муаммолар юзага келса, захира дарвозабонларимиз ҳам жисмонан тайёр ҳолатда”.
Кумири
“Барча футболчиларнинг ўзи тақлид қиладиган севимли ўйинчилари бор. “Реал”га мухлисман, аммо Марк-Андре тер Штегеннинг ўйинларини эътироф этган бўлардим. Ҳақиқатан кучли дарвозабон”.
Гуруҳдаги рақибларнинг киперлари ҳақида
“2021 йил Туркияда легионер сифатида фаолият олиб бордим. “Шаҳинбей” жамоасига таклиф қилишди ва Чемпионлар Лигасида Польшанинг “Легия” клубига қарши тўқнаш келганмиз. Уларнинг кипери мамлакат терма жамоаси асосий дарвобони ҳисобланади. Аммо Танзания ҳамда Испаниядаги ҳамкасбларим ҳақида маълумотга эга эмасман”.
Ҳозирги фаолияти
“Ўзбекистонда фаолиятимни давом эттирмоқдаман. Туркия клубларидан яна таклиф бўлиши эса Жаҳон чемпионатига боғлиқ. Мундиалларда клублар томонидан жуда кам ҳолатларда дарвозабонларга талаб бўлади. Туркиянинг ўзида ҳам етакчи клублар бор ва рақобат кучли. Қийин масала”.
Расмда: чапда - Қудрат Худойқулов, ўнгда - Қудрат Тўрахўжаев
Давоми бор...
Элдор Акмурзаев суҳбатлашди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1956 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1710 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1416 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1269 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1170 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1122 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1008 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 939 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 786 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 681 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |