Куннинг дастлабки ўйинида Боливия терма жамоаси Перу термаси билан баҳсга киришди. Беллашувда боливиялик ҳужумчи Марсело Моренонинг пенальтидан урган голига перуликлар Паоло Герреро (45), Жефферсон Фарфан (55) ҳамда Эдисон Флоресларнинг (90) голлари билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Перу термаси 2-тур гуруҳ баҳсларида Боливия устидан 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва муҳим 3 очкога эга бўлди. Ушбу ғалабадан сўнг Перу 4 очко тўплаб, гуруҳда 2-ўринда боряпти. Боливия эса 2 тур натижасига кўра бирорта ҳам очко йиға олмади ва жамоа сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Боливия—Перу 1:3
Голлар: 1:0 — 28, пенальти, Морено, 1:1 — 45 Герреро, 1:2 — 55 Фарфан, 1:3 — 90 Флорес
Боливия – Лампе, Бехарано, Акин, Джузино, Бехарано, Сааведра (Вака, 73), Хустиниано, Сауседо (Фернандес, 71), Чумасеро, Кастро (Альварес, 80), Морено.
Перу – Гальесе, Адвинкула, Самбрано (Араухо, 85), Абрам, Трауко, Тапия, Йотун, Поло, Фарфан, Куэва (Флорес, 79), Герреро (Гонсалес, 90).
Огоҳлантиришлар: Самбрано (27), Чумасеро (30), Герреро (42), Фернандес (72), Акин (82).
Мусобақа мезбони Бразилия термаси эса Венесуэлага қарши майдонга тушди. Ўйин давомида ҳисоб очилмади ва жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Мазкур турдан сўнг Бразилия очколари сонини 4 тага етказиб, «А» гуруҳида етакчилик қилмоқда. Венесуэла эса 2 очко билан 3-ўринни банд қилган.
Бразилия—Венесуэла 0:0
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Дани Алвес, Маркиньос, Филипе Луис, Каземиро (Фернандиньо, 57), Артур, Ришарлисон (Габриэл Жезус, 46), Коутиньо, Нерес (Эвертон, 72), Фирмино.
Венесуэла – Фариньес, Вильянуэва, Эрнандес, Росалес, Осорио, Морено, Мурильо, Эррера (Сотельдо, 66), Ринкон, Мачис (Фигера, 76), Рондон (Мартинес, 85).
Огоҳлантиришлар: Мурильо (37), Каземиро (41), Фигера (90).
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2127 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1809 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1296 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1173 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1143 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1047 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1002 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 756 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |